

Мазкур мусобақа учун саралаш баҳслари ўз якунига етай деб қолди. Шу пайтгача 11та гуруҳдан олтитасида саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб келаси йил Ўзбекистонга ташриф буюрадиган жамоалар маълум бўлди.
Бугунги учрашувлардан сўнг Малайзия, Австралия, Жанубий Корея, Япония ва Индонезия гуруҳ пешқадами сифатида U-19 Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Тожикистон ёшлар терма жамоаси биринчи бўлиб қитъа биринчилиги иштирокчисига айланганди.


