U-19 Осиё чемпионати. Дастлабки тур дисквалификациялари

Narzulla Saydullayev
13 окт 2016
Бугун ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.

Осиё чемпионати саралашида сариқ ва қизил карточлар олган бир қатор футболчилар 1-турни ўтказиб юборишга мажбур бўлишади. Улар орасида ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров ҳам бор. Футболчи Тожикистонга қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Ўз навбатида рақибларимиз сафида Амиржон Сафаров ўйинда иштирок этмайди.

Қуйида биринчи турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар билан танишинг:

Таиланд - Жанубий Корея
Ворачит Канитсрибампен (Таиланд)
Ли Донг Жун (Жанубий Корея)

Баҳрайн - Саудия Арабистони

Саид Аҳмад Муҳаммад (Баҳрайн)

БАА - Ироқ
Муҳаммад Али Шокир (БАА)

Ўзбекистон - Тожикистон
Ҳусниддин Ғофуров (Ўзбекистон)
Амиржон Сафаров (Тожикистон)

Хитой - Австралия
Жао Жианфей (Хитой)


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia