⚡️ U-17 Осиё кубоги саралаши. Бугун "Жар" стадионида Ўзбекистон Жанубий Корея билан ўйнайди
07 окт 2022 12:24
Янгиликлар
⚡️ U-17 Осиё кубоги саралаши. Бугун "Жар" стадионида Ўзбекистон Жанубий Корея билан ўйнайди
Бугун, 5 октябрь куни Тошкентда 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашининг "J" гуруҳидан ўрин олган баҳслар давом эттирилади.
Илк турда Брунейни 14:0 ҳисобида таслим қилган Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари бугун Жанубий Кореяга қарши ўйнайди. Ўйин соат 18:00да "Жар" стадионида бошланади. Барча футбол мухлисларини стадионга чорлаймиз!
U-17 Осиё Кубоги саралаш босқичи
"J" гуруҳи
5 октябрь
Бруней – Ўзбекистон 0:14
7 октябрь
Ўзбекистон – Жанубий Корея ("Жар" стадиони. 18.00)
9 октябрь
Жанубий Корея – Бруней ("Пахтакор" стадиони. 16.00)
Маълумот учун, гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган барча жамоалар, шунингдек, 2-ўринни олган энг яхши 6 та терма кейинги йил бўлиб ўтадиган мусобақа финал босқичига йўл оладилар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар