UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  0 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  1 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  10 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  0 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  0 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  4 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  84 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  63 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8

U-17 Осиё чемпионати саралаш учрашувидан ўрин олган Ўзбекистон — Бруней баҳси бўйича қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

U-17 Осиё чемпионати саралаш учрашувидан ўрин олган Ўзбекистон — Бруней баҳси бўйича қизиқарли маълумотлар

Айни дамда 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган Ўзбекистон - Бруней учрашуви давом этмоқда.

Брунейда бор-йўғи 500 мингга яқин киши истиқомат қилади ва у ерда қироллик режими ҳукм суради.

Терма жамоанинг асосий таркибидаги 10 нафар футболчиси 3 йилдан бери йилнинг энг яхшиси бўла олмайдиган Тошкент шаҳар чемпионатининг тарбияланувчиси (Шодибоевдан ташқари) саналади. Бугун улар шаҳар чемпионатининг U-18 лигасида тўп тепяпти.

Асосий таркибдаги сардоримиз Лазиз Мирзаев “Одил Аҳмедов ФА”дан йил охиригача “Локомотив” U-21'га ижарага берилган. 2018 йил у футболни ташлаб юборган, 23-рақамдаги Дилшод Абдуллаев отасининг таклифи билан Аҳмедов академиясида фаолиятини қайта тиклаган.

Асосий таркибда бор-йўғи 1 нафар футболчи ҳудудий академияларга тегишли - Озод Ўктамов (ҳозир “Навбаҳор”да ижарада). Захирада ҳам бир нафар шундай футболчи бор — Шерзодбек Абдулбориев.

Оллоберган Каримов 2018 йил сўнгида Хоразм ФАдан “Бунёдкор”га ўтади. У ҳам U-21'да Бошкович қўл остида дебют қилишга улгурган. 18 ёшга тўлиб, профессионал шартнома имзоласа, Хоразм ФА 50 млн сўм бонус олади.

Кенгайган таркибда 2007 йилда туғилган икки нафар футболчи бор: учрашувни асосий таркибда бошлаган Тўлқинбеков Азизбек (“Бунёдкор”) ва захирада Абраев Қувончбек (“Локомотив”).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика