U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди ФОТО

Narzulla Saydullayev
8 июл 2017, 09:40
6-28 октябрь кунлари Ҳиндистонда ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Кеча ушбу мундиалга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра дунёнинг 24та жамоаси 6та гуруҳга бўлинди. Мусобақа мезбони Ҳиндистон терма жамоаси АҚШ, Колумбия ва Гана билан куч синашадиган бўлди.

Осиёнинг яна бир жамоаси Эронга Гвинея, Германия ва Коста Рика жамоалари рақиблик қилишади. КХДР эса Нигер, Бразилия ва Испания билан бир гуруҳдан жой олди.

Японияга қарши Гондурас, Янги Каледония ва Франция ўсмирлари курашади.

Ўзбекистонни ЖЧдан маҳрум қилган Ироқ ўсмирлари Мексика, Чили ва Англия билан беллашадиган бўлди.

Ўсмирлар ўртасидаги мундиал ўйинлари Ҳиндистоннинг олтита шаҳрида бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia