UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  11 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

U-17 Жаҳон чемпионати. Мексикадаги тарихни БААда ҳам давом эттирган Ўзбекистон Янгиликлар

U-17 Жаҳон чемпионати. Мексикадаги тарихни БААда ҳам давом эттирган Ўзбекистон

Чемпионатлар бошланиш арафасида, ўзимизнинг Суперлига ҳам қайтмоқда. Шундай бўлсада кичик ёшдаги терма жамоаларимиз қатнашган Жаҳон чемпионати ва бошқа турнирларни ёдга олишда давом этамиз.

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоамиз БААда ташкил этилган ўз ёш тоифаларидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани 2012 йил Эронда ўтган Осиё чемпионатидаги ғолиблик орқали қўлга киритишганди.

Вакилларимиз Марокаш, Хорватия, Панама билан “С” гуруҳидан ўрин эгаллашди. Бир томондан Ўзбекистон жой олган квартетдаги рақиблар ўзига яраша номдор ва кучли эди. Айниқса, хорватияликлар таркибидаги футболчи Ален Ҳалилович ўша пайт “Барселона”, “Арсенал”, “Марсель” клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолганди. Бизникилар эса мусобақага қитъа чемпиони сифатида ташриф буюрган, бу эса ҳар қандай терма жамоани сергак тортишга чақирарди.



Турнирни Панамага қарши бошлаган ҳамюртларимиз ишончли ҳаракат қилган ҳолда 2:0 ҳисобидаги ғалабани танатана қилди. Голларга Рустам Ашурматов ва Шоҳжаҳон Аббосовлар муаллифлик қилишди. Ушбу турнирдан бир ярим йил ўтиб Ашурматов “Бунёдкор”нинг асосий таркибидан жой олди, 2015 йилнинг иккинчи даврасида тўлиқ бошланғич таркибда майдонга тушди. Бироқ, Аббосов ҳақида бундай дея олмаймиз. Фаолиятини асосан қуйи лигаларда ўтказаётган футболчи 2016 йилнинг иккинчи даврасида мураббий Равшан Бозоровнинг таклифига кўра “Навбаҳор”га ўтди ва бир нечта баҳсларда иштирок этди. Ушбу ўйинчидан келажакда кўп нарса кутилган эди. Гарчи мазкур беллашувда натижа биз учун ижобий бўлган бўлсада, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Дилшод Нуралиев ўйиндан қониқмаганини, бундан ҳам яхшироқ ўйнай олишимиз мумкинлигини айтганди.

Ўзбекистон U17 - Панама U17 - 2:0 (0:0)
Голлар:
Шохжаҳон Аббосов, 68 - 1:0. Рустам Ашурматов, 76 - 2:0.  
Ўзбекистон U17:
1.Сарвар Каримов, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 5.Одил Ҳамробеков, 7.Жамшид Болтабоев, 9.Иброҳим Абдуллаев, 11.Акобир Тўраев (19.Шохжаҳон Аббосов, 63), 15.Иззатилла Абдуллаев (14.Исломбек Каримов, 90), 16.Равшанбек Хурсанов (10.Жавоҳир Сиддиқов, 46), 17.Достон Ҳамдамов, 20.Отабек Шукуров.

Гуруҳдаги иккинчи турида Африка қитъаси вакили Марокаш рақиблик қилди. Биласиз, улар асосан жисмоний кучга таянган ҳолда ўйин ташкил қилишади ва қарши ҳужумлардан самара чиқаришга ҳаракат қилишади. Шу куни ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлган, ўйин ҳам бироз ноқулай вақтга қўйилгани боис бизнинг йигитлар бироз қийналишганди. Одатда, бундай баҳслар куннинг кечки қисмида ўтказиларди. Тенгма-тенг курашлар остида ўтган ўйинда икки терма жамоа нурсиз дуранг 0:0 натижага рози бўлишди.


Ўзбекистон U17 - Марокаш U17 0:0
Ўзбекистон U17:
1.Сарвар Каримов, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 5.Одил Ҳамробеков, 7.Жамшид Болтабоев, 9.Иброҳим Абдуллаев, 11.Акобир Тўраев (19.Шохжаҳон Аббосов, 74), 15.Иззатилла Абдуллаев, 16.Равшанбек Хурсанов (10.Жавоҳир Сиддиқов, 46), 17.Достон Ҳамдамов (14.Исломбек Каримов, 56), 20.Отабек Шукуров. 



Кейинги босқич йўлланмаси ҳали ҳал этилмаганди. Гуруҳ фаворити сифатида қаралган Хорватия уч очко билан охирги ўринда, биз эса тўрт очко билан нимчорак финалга чиқиш учун яхши имкониятга эга эдик. Бунинг учун камида дуранг ўйнашимиз ёки ғалаба қозонишимиз керак эди. Рақиб ҳам бор кучини ташлаши кутилганди. Зеро, уларни фақатгина ғалаба плей-оффга йўлланма берарди. Даражаси ва аҳамияти юқори бўлган учрашувнинг 14-дақиқасида Достон Ҳамдамовнинг амалга оширган жарима тўпидан сўнг рақиб футболчиси Калета-Кар ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Аммо, бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. 27-дақиқада биз юқорида зикр этган Ален Ҳалилович тезлик билан ҳимоячиларимизни ортда қолдириб Сарвар Каримов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Ҳалилович бир йил ўтиб “Барселона” футболчисига айланди. Лекин, унинг Каталониядаги ишлар юришмади. Ижарада бир қатор клубларда тўп тепди. Табиийки, Аленнинг голи жамоадошларига қўшимча руҳий устунлик берарди. Ўйин дурангга қараб кетаётган бир пайтда ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев чамаси 18 метрлардан аниқ зарба йўллаб, ажойиб тарзда ғалаба тўпини киритди.


Ўзбекистон U-17 - Хорватия U-17 2:1

Голлар: 1:0 - Калета-Кар (автогол) (14), 1:1 - Ҳалилович (28), 2:1 - Болтабоев.

Огоҳлантиришлар: Мурич, Болтабоев.

Ўзбекистон U-17: 1.Сарвар Каримов, 2.Рустам Ашурматов, 3. Абдулазиз Жўрабоев, 4. Акромжон Комилов, 5.Одил Ҳамробеков, 7.Жамшид Болтабоев, 11.Акобир Тўраев, 15.Иззатилла Абдуллаев, 17.Достон Ҳамдамов, 19. Шоҳжаҳон Аббосов, 20.Отабек Шукуров. 




Болтабоев ушбу мундиал ҳақида ўз интервьюларининг бирида шундай деганди:

“Жаҳон чемпионатида иштирок этишнинг ўзи барчамиз учун катта бахт эди. Биздан кейин бирор терма бу нуфузли мусобақага йўл олмади. Яна шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, у ерда умуман бошқа атмосфера ҳукмронлик қилади, учрашувга бўлган тайёргарлик, масъулият ҳам юқори даражада. Майдонлар сифатли, ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилади. Чунки бу оддий мусобақа эмас, балки Жаҳон чемпионатидир. Биринчи турда Панама устидан ишончли тарзда ғалаба қозондик. Кейинги рақибимиз Марокаш билан дуранг қайд этдик. Мусобақадан аввал ўйин услуби Марокашникига ўхшаш бўлган терма билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, бўлажак рақибимиз ҳақида тасаввурга эга бўлганмиз. Хорватияга қарши кечган учинчи тур ўйини ҳаётимдаги энг муҳими бўлди. 

Европа қитъасининг номдор вакили билан ўйинда мураббийимиз Дилшод Нуралиев менинг бешинчи ҳимоячи бўлишимни тайинлаганди. Чунки рақиб сафида ўта кучли ва тезкор ҳужумчилар тўп суришини билардим. Шунга қараб ҳимояга эътиборлироқ бўлишимиз талаб этилди. Учрашув охирлаб бораётган пайтда дўстим Отабек Шукуров билан ўрин алмашдик. Яъни, ҳужумчи ортида ўйнаган Отабекнинг иши менинг зиммамга юкланди. қарангки, бу режамиз самарасини берди ва мен сўнгги дақиқаларда гол уриб, жамоамни олдинга олиб чиқдим. Ўзимиздан кучсиз ҳисобланган Гондурасга мағлуб бўлганимизни эсласам, кўзимга ёш келади. Акром Комиловнинг учрашув бошида четлатилиши бутун режаларимизни бузиб юборди. Дисквалификация туфайли мен бу ўйинда майдонга тушмадим, жамоага ёрдам бера олмаганим учун ҳануз ўзимдан хафа бўламан. Ўйинни мухлислар билан бир қаторда томоша қилиб, уларга қанчалик қийин эканлигини сездим. Ўз жамоанг мағлубиятга учраш арафасида турса-ю, сен четдан томошабин бўлиб турсанг, юрагинг сиқилиб кетар экан. Шахсан мен учун томоша қилишдан кўра, тўп суриш афзалроқ”.



Дарҳақиқат, Гондурас бизнинг терма жамоадан кучсиз эмасди. Ким қандай фикрда билмадим. Шахсан ўзим учун ўйинни бошқарган чехиялик ҳакам Павел Кроловец кўп вазиятларда гондурасликларга ён босган, ғалаба қозонишига ёрдам бериб юборганди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан 70-дақиқа мардонавор курашган ўсмирларимиз 74-дақиқада биргина хато эвазига гол қўйиб юборишди. Мазкур турнирдан бир йил ўтиб аксарият футболчиларимиз катта футболда дебют қилишди. Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Одил Ҳамробеков, Сарвар Каримов, Жамшид Болтабоев ва ҳоказо.

Қуйида Жаҳон чемпионатидаги иштирокимиздан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика