UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

U-16 Осиё чемпионати саралаши. Ўзбекистон ўз рақибларини билиб олди Янгиликлар

U-16 Осиё чемпионати саралаши. Ўзбекистон ўз рақибларини билиб олди

Бугун 21 апрель куни, 2018 йил бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Осиёнинг 45 мамлакатининг ўсмирлар терма жамоалари 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига чиқиш учун курашни бошлашади.

Ғарб минтақасида 23, Шарқ минтақасида 22 терма жамоа жами 10та гуруҳга ажратилди.  
 
ОФКда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Аваз Бердиқулов ўтказган қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "A" гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда вакилларимизга Саудия Арабистони, Иордания, Баҳрайн ва Шри Ланка жамоалари рақиблик қилишади. Ушбу гуруҳ ўйинлари Саудия Арабистони мамлакатида бўлиб ўтади.

Ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни олган 10та жамоа ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 6та жамоа Осиё чемпионати финал босқичига чиқади.

"A" гуруҳи: Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Иордания, Баҳрайн, Шри Ланка
"B" гуруҳи: Уммон, Тожикистон, Сурия, Туркманистон, Мальдив ороллари
"C" гуруҳи: Эрон, Қирғизистон, Афғонистон, Ливан, Бутан
"D" гуруҳи: Ироқ, Ҳиндистон, Фаластин, Непал
"E" гуруҳи: БАА, Яман, Қатар, Бангладеш

"F" гуруҳи: КХДР, Гонгконг, Хитой Тайпеи, Макао, Бруней
"G" гуруҳи: Таиланд, Лаос, Тимор Лесте, Шимолий Мариана ороллари, Индонезия
"H" гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой, Мянмар, Филиппин
"I" гуруҳи: Вьетнам, Австралия, Мўғулистон, Камбоджа
"J" гуруҳи: Япония, Малайзия, Сингапур, Гуам



Саралаш баҳслари 16-24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика