Тьяго Алькантара: "Ҳар куни мен учун финал эди ва ўзимга қарши ўзим курашдим"
06 апр 2015 11:10
Янгиликлар
Тьяго Алькантара: "Ҳар куни мен учун финал эди ва ўзимга қарши ўзим курашдим"
"Бавария" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши учрашувдан сўнг ўз туйғуларини билан бўлишди.
"Мураббийлар, клуб аъзолари ва бутун жамоа мени қўллаб турди. Барчадан миннатдорман. Футбол фақатгина ўйин эмас, бу ҳаёт. Оёққа туриш дамларининг ҳар бир куни мен учун финал эди ва ўзимга қарши ўзим курашардим. Қийин бўлди, аммо энди ҳеч нарсадан қўрқмасам ҳам бўлади. Футболда роҳатланиш керак" - дейди Алькантара.
Фикрлар