UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  0 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  10 00:10ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  49 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  234 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0

Тухель: “Реал” яна 5-3-2 схемада ўйнашига ишончим комил эмас" Янгиликлар

Тухель: “Реал” яна 5-3-2 схемада ўйнашига ишончим комил эмас"

“Челси” устози Томас Тухель ЕЧЛ 1/2 финалидан ўрин олган “Реал”га қарши эртанги жавоб учрашуви олдидан ўз фикрларини айтди.

“Жамоа ўрганган асосий нарса – ўзимизга ишонишимиз керак ва биз ярим финалда бўлишга муносибмиз. Ушбу даражага муносиб ўйнамоқдамиз. Рамос ўйнайдими? Қийин савол, чунки, буни шунчаки билмайман. Бу аҳамиятга эгами? Ҳа, катта аҳамияти бор. У охирги йиллардаги энг яхши жамоанинг сардори ҳисобланади. Бироқ, бунга эътибор қаратмаслигиз лозим. Ўйлашимча, у илк дақиқалардан майдонга тушади ва бунга тайёр туришимиз керак бўлади.

Мақсад – бутун ўйин давомида интенсивликни сақлаб қолишдир. Бу ярим финал, плей-офф ўйини, шу сабаб босим жуда юқори. Маълум даражадаги ишонч ва қатъиятлик бўлмаса, бизда бирорта имконият ҳам бўлмайди.

“Реал” яна 5-3-2 схемасида ўйнашига ишончим комил эмас, улар 4-3-3 моделидан ҳам фойдаланиши мумкин. Бу ўйинга таъсир ўтказиш эҳтимоли бор. Менинг фикримча, гап “Реал”нинг қандай схемадалиги эмас, балки биз қандай ўйнашимизда. Етарлича жасорат кўрсата олармикинмиз”, дейди немис мутахассиси.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика