Тухель: “ПСЖ футболчилари тамом бўлди, улар охиригача ўйнади”
25 ноя 2020 08:53
Янгиликлар
Тухель: “ПСЖ футболчилари тамом бўлди, улар охиригача ўйнади”
ПСЖ устози “Лейпциг”га қарши баҳсдан (1:0) сўнг журналистларнинг берган саволларидан норози бўлди.
“Сиз бизга ғалаба керак деган эдингиз, энди у бизда бор. Биз катта юрак билан ўйнадик. Ўта қийин ўйин кечди. Шундай қийин бўлишини билардим, аммо ПСЖ ғалаба қозонди. Агар ғалаба қозонишдан кўра, чиройли ўйнаш яхшироқ деб ҳисобласангиз, бу сизнинг фикрингиз, меники эмас. Ҳозир бирдамлик зарур. Боиси жамоа қийин ҳолатда. Биламан бундан кўпроғига қодирмиз. Аммо ҳозирги ҳолатимизга жиддий қаралса...Ҳаммаси шу. Бизга ғалаба керак эди. Энди эса у бизда мавжуд. Агар сизда жасурлик бўлса, у ҳолда кийим алмаштириш хонасига боринг ва йигитлардан сўранг. Улар “ўлик”. Улар охиригача ўйнади”, — дейди Тухель.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар