

"Аввалига ҳеч нарса ўхшамади ва жамоа ўзига келиб олиши учун вақт керак бўлди. "Боруссия" футболчилари оширмаларда хатоларга йўл қўйди. Бунга сабаб юқори даражали рақиб ва янги футболчиларимизнинг ҳозирча бир-бирини тушунмаслиги. "Боруссия" "Краснодар"нинг ҳимоясига босим ўтказа олмади. Краснодарликлар "Динамо"ни 4:0, "Зенит"ни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этганини унутмаслигимиз керак. Бу жуда кучли жамоа. "Борусссия" Европа лигасига ҳурмат билан қарамоқда" - дейди Тухель.



