UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Марказий Осиё. "Аркадағ" очко йўқотмасдан, "Абдиш Ата" ўзбекистонлик мураббий билан чемпион бўлди. Бонус – Афғонистон  5 13:22Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди  4 13:00"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда  1 12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  3 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  7 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  27 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  8 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3

Тухель ишдан бўшатилди, навбат Клоппгами? Чемпионлар Лигасининг 1-тури ҳақида билишингиз керак бўлган ҳамма нарса Янгиликлар

Тухель ишдан бўшатилди, навбат Клоппгами? Чемпионлар Лигасининг 1-тури ҳақида билишингиз керак бўлган ҳамма нарса

УЕФА Чемпионлар Лигасининг биринчи тур ўйинлари якунига етди.

Ўтган 16 та учрашувда жуда кўп қизиқарли воқеалар содир бўлди. Улар ҳақида "Championat.asia" хабар беради.

“Динамо” (Загреб) – “Челси” – 1:0

«Аристократлар» «Максимир» майдонига ўзининг оптимал таркибида йўл олганди, аммо бу уларга ёрдам бермади. 13-дақиқада Мислав Орсич “Челси” 80 миллион евро тўлаган Уесли Фофандан қочиб кетди. Лондонликлар Доминик Ливакович дарвозасига катта босим ўтказган бўлса-да, мезбонлар қаҳрамонлик билан ғалабани сақлаб қолишди. Ушбу мағлубиятдан сўнг Томас Тухель "Челси" бош мураббийлигидан озод этилди.


“Боруссия” (Дортмунд) – “Копенгаген” – 3:0

“Боруссия” Дортмундда “Копенгаген”ни осонликча таслим қилди. Учрашувда кутилмаган ҳолатлар рўй бергани йўқ. Биринчи гол Марко Ройс томонидан рақибни чиройли тарзда киритилди. Шундан сўнг Рафаель Геррейро ҳужумга қўшилди ва шериги билан девор услубида ўйнаб, тўпни яқин бурчакка йўллади. Учрашув тугашига 10 дақиқа қолганида Жуд Беллингем якуний нуқта қўйди. Жорий мавсумда “Боруссия” 7 та ўйинда ғалаба қозонди.

"Зальцбург" - "Милан" - 1:1

Яна “Милан” Чемпионлар лигасини омадсиз бошлади. Ўтган йили “россонери” гуруҳ босқичидаги олтита ўйиннинг тўрттасида мағлубиятга учраганди. Бу сафар “Милан” дастлабки турдаёқ “Зальцбург”да қоқилди. Биринчи бўлим ўрталарида Ноа Окафор гол уриб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Танаффусга оз вақт қолганда Салемакерс ҳисобни тенглаштирди. Бу вазиятда Рафаель Леау голли узатмани амалга оширди. Охирги вақтларда Леау клубда етакчиликни қўлга олмоқда. Учрашув қайсидир томоннинг ғалабаси билан тугаши ҳам мумкин эди. Аммо якунда жамоалар муроса кўчасини танлашди.

"Селтик" - "Реал" 0:3

"Реал Мадрид" Глазгодаги ўйинда барча асосий таркиб футболчиларини майдонга тушди. Бироқ мезбонлар анча ёрқин футбол кўрсатишди. Узоқ вақт давомида "Қироллик клуби" мезбонлар дарвозаси олдида айтарли хавфли вазиятни ярата олмади. "Селтик" эса 21-дақиқада дарвоза устунини нишонга олди. Бундан ташқари, Карим Бензема жароҳат олди (у сон қисмидаги муаммолар туфайли икки ҳафтага яқин майдонни ўтказиб юборади). Аммо "Реал Мадрид" қийин ҳолатда ҳам қандай ғалаба қозониш кераклигини аллақчон кўрсатиб берган. Иккинчи бўлимда "қаймоқранглилар" жавобсиз учта гол уришди - Винисиус, Модрич ва Азар ўз номларини таблога ёздириб қўйди. Барча голлар ўзига хос тарзда чиройли чиқди.


“Лейпциг” – “Шахтёр” – 1:4

Лейпциглик "буқалар" ўзларига жуда кўп муаммоларни келтиришди. Ҳаммаси Петер Гулачининг қўпол хатосидан бошланди, шундан сўнг Мариан Швед бўш дарвозага гол урди. Иккинчи бўлим бошида «Лейпциг» ҳисобни тенглаштирди. Кейин «Шахтёр» навбатдаги ҳужумидан кейин иккинчи голни урди. Гулачи дарвозасига учинчи гол ҳам қарши ҳужумдан сўнг киритилди. Шу ўйиндан кейин "Лейпциг" бош мураббийи Доменико Тедеско ишдан бўшатилди.


"Севиля" - "Манчестер Сити" - 0:4

Мезбонлар ўтган мавсумда ўйнаган марказий ҳимоячи Кунде – Диего Карлос жуфтлигисиз қийин аҳволга тушиб қолишди. Эслатиб ўтамиз, Кунде ёзда "Барселона"га, Диего Карлос эса "Астон Вилла" билан шартнома имзолаганди. Ушбу ўйинда Эрлинг Ҳолланд икки марта андусияликлар дарвозасини иғол қилди. Яна бир голга Фил Фоден ва Рубен Диас муаллифлик қилишди. Фоденнинг голи айниқса чиройли чиқди.

ПСЖ - "Ювентус" - 2:1

Марказий баҳс сифатида қаралган учрашувнинг 5-дақиқадаёқ Неймар ва Килиан Мбаппе шоҳ асар яратишди. Улар девор услубида ўйнади, шундан сўнг Мбаппе ажойиб зарба билан ҳисобни очди. “Юве” ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо бунинг ўрнига яна Килиандан ўтказиб юборди. “Ювентус” иккинчи бўлим бошида Вестон Маккени томонидан киритилган гол эвазига ҳисобни қисқартирди. 


"Бенфика" - "Маккаби" (Ҳайфа) - 2:0

Исроил клублари Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига камдан-кам ҳолларда йўл олади. Демак, Ҳайфанинг “Маккаби”си 13 йил давомида Европанинг асосий клуб турнирида иштирок этмади. Узоқ танаффусдан кейинги биринчи ўйин омадсиз чиқди. "Бенфика" мезбон сифатида кўплаб вазиятлар яратди ва ҳеч қандай муаммосиз ўз устунлигини голга айлантирди. Ишончли ғалаба -2:0. "Бенфика"нинг иккинчи голи Алехандро Гримальдо томонидан киритилди. У чамаси 30 метрлардан чап оёқда зарба йўллади ва дарвозасининг "тўққизлик"ни нишонга олди. Қандай гўзаллик! 


“Аякс” – “Рейнжерс” – 4:0

"Аякс" Эрик тен Хаг, Антони ва Лисандро Мартинесни йўқотганини ушбу баҳсда сездирмади. Амстердамликлар ўз майдонида "Рейнжерс"ни мағлуб этишди ва рақибга имконият қолдирмади. "Аякс" жуда кўп вазиятлар яратди, шотландлар эса деярли мезбонлар дарвозасига яқинлаша олишмади. “Рейнжерс” учрашувда барибир битта гол урди, бироқ офсайд туфайли бекор қилинди. Йохан Кройфф ўйингоҳида Чемпионлар лигаси доирасида ҳеч кимга осон бўлмайди, ҳатто гигантларга ҳам.

"Наполи" - "Ливерпуль” – 4:1

“Ливерпуль” учун мавсум омадсиз келди.  Мерсисайдликларнинг муваффақияцизликлари кетма-кетлиги энди еврокубокларда кузатилди. Тўртинчи дақиқадаёқ Алиссон дарвозасига пенальти белгиланди. Бундан Петр Зелиньский голга айлантирди. 12-дақиқадан сўнг ҳакам яна нуқтани кўрсатди, бироқ Алиссон Осимҳеннинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлади. Учрашув давомида “Ливерпуль” футболчилари кўп хатоларга йўл қўйишди, "Наполи"нинг ҳужумкор ўйинчилари учун ҳимояда ҳаддан ташқари эркинлик юзага келди. Буларнинг барчаси мезбонларнинг танаффусга чиқиб, 3:0 ҳисобида олдинда боришига олиб келди. Эътибор беринг, неаполликларнинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелия голли узатмани амалга оширди. Гол Диего Симеоненинг ўғли Жованни Симеоне ҳисобига ёзилди. У эса голни нишонлаган ҳолда кўз ёшларини тия олмади. Бу унинг учун Чемпионлар лигасидаги илк голга айланди.

Иккинчи бўлимда Зелиньский дубл қайд этди. «Ливерпуль» Луис Диаснинг саъй-ҳаракатлари эвазига фақат бир марта гол уришга муваффақ бўлди. Якуний ҳисоб - 4:1, “Наполи” фойдасига. Юрген Клопп “қизиллар”даги фаолиятини якунлаш арафасида: унинг қўл остида жамоа жорий мавсумда саккизта ўйиндан атиги учтасида ғалаба қозонди.


"Атлетико" - "Порту" - 2:1

Параллел ўйинда Диего Симеоне ўғлининг муваффақиятини қўллаб-қувватлади. "Атлетико" ва "Порту" узоқ вақт ҳисобни оча олмади. Ўйин якунида эса улар баҳсни даҳшатли тарзда якунлаб беришди. Ҳакам кўп тўхталишлардан келиб чиқиб, учрашувга нақ тўққиз дақиқа қўшиб берди. 91-дақиқада Эрмосо гол урди, 94-дақиқада “Атлетико” дарвозасига пенальти белгиланди ва уни Урибе голга айлантирди. 101-дақиқада эса Антуан Гризманн мезбонларга ғалаба келтирди. У голни нишонлаб, "Атлетико" гербини ўпди. Франциялик футболчининг Мадридда қолиш имконияти анча ошди.


“Брюгге” – “Байер” – 1:0

Леверкузеннинг “Байер” клуби жорий мавсумда катта муаммоларни бошдан кечирмоқда. Айтайлик, жамоа Бундеслиганинг бешта ўйинида фақат битта ғалаба қозонган бўлса, энди Чемпионлар лигасида ҳам мағлуб бўлди. Боз устига, учрашувдаги ягона гол анча қизиқарли тарзда киритилди: Лукаш Градецки, Силла томонидан бош берилган зарбани ушлаб олди, лекин у тўп билан биргаликда дарвоза ичига кириб кетди. Дарвоқе, “Байер” ҳисобни тенглаштирди, бироқ тўп қўлга теккани сабабли гол бекор қилинди.

"Интер" - "Бавария" 0:2

Янгиланган “Бавария” Чемпионлар лигасидаги саёҳатини муваффақиятли бошлади. Биринчи учрашувда мюнхенликлар сафарда “Интер”ни мағлуб этди. "Бавария"нинг устунлиги кўзга ташланди. Айталик зарбалар бўйича 21:11, аниқ зарбалар кўрсаткичи - 11:2! Андре Онана “Интер”ни қутқариш учун бор кучини сарфлади, бироқ унинг ҳаракатлари етарли бўлмади. Биринчи голни Лерой Сане киритди, танаффусдан сўнг  Д'Амброзио  тўпни ўз дарвозасига йўллади. Охирги марта "Интер" "Бавария"ни 2011 йилда мағлуб этганди.


"Барселона" - " Виктория Пльзень" - 5:1

“Виктория” Чемпионлар лигасидаги тақдирини гуруҳ босқичидаги биринчи ўйиндан олдин ҳам маълум эди. Чунки ушбу гуруҳда "Барселона", "Интер" ва "Бавария" бор. Каталонияликлар чехияликлар дарвозасига бешта гол уришди – Кессье, Торрес, Левандовски эса хет-трик қайд этди. Польяк янги жамоага яхши мослашди. Меҳмонлар Ян Сикоранинг ягона голи билан жавоб қайтаришди. "Барса"нинг эндиликда кучлироқ рақибларга қарши қандай ўйин кўрсатиши қизиқ.


"Айнтрахт" - "Спортинг"-  0:3

Ўтган йилги Европа лигаси ғолиби ўйинни ёмон бошлади. Иккинчи бўлим ўрталарига қадар жамоалар тенгма-тенг ўйин кўрсатишди, аммо барчасини “Спортинг”нинг биринчи голи ҳал қилди. Шундан сўнг “Айнтрахт” олдинга ошиқди ва яна иккита гол ўтказиб юборишди. Голлардан бирини “Барса”га тегишли Франциско Тринкан киритди.


"Тоттенхем" - "Марсель" - 2:0

Янгиланган "Тоттенхем" ушбу беллашувда анча кучли кўринади. Бу, биринчи навбатда, Кейн - Сон - Ричарлисоннинг ҳужумкор учлигига тегишли. Бразилиялик футболчи "Марсел"га қарши ўйинда дубл қайд этди. Французлар иккинчи бўлимдан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишди. Биринчи ҳолатда Ричарлисонга Иван Перишич, иккинчисида Пьер-Эмил Хейбьерг ёрдам берди. Бразилиялик футболчи иккала голни ҳам боши билан киритгани таҳсинга лойиқ.


Николай Егоричев тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика