Тухель: "Барча жамоалар кучайиб бораётган вақтда биз рақобатбардош жамоа бўлмаслигимиз ҳам мумкин"
24 июл 2022 13:13
Янгиликлар
Тухель: "Барча жамоалар кучайиб бораётган вақтда биз рақобатбардош жамоа бўлмаслигимиз ҳам мумкин"
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Арсенал"дан учралган мағлубиятдан кейин Жюль Кунденинг эхтимолий трансфер ҳақидаги фикрларини билдирди.
"Кунденинг трансфери? Ҳеч қандай янгиликни билмайман. "Челси"га сифатли футболчилар керак. Ҳа, таркибимиз зўр. Аммо барча жамоалар кучайиб бораётган вақтда биз рақобатбардош жамоа бўлмаслигимиз ҳам мумкин. Бугунги ўйинда бу кўринди.
Бу мағлубиятга лойиқ эдик, барчаси адолатли бўлди. Энг ёмони, бизнинг жисмоний тайёргарлигимиз рақибларникидан анча паст эди. Улар кучли таркиби билан ҳаракат қилишди. Бу эса жамоанинг АПЛда қандай кўринмоқчи эканлигидан дарак", - деди германиялик мутахассис.
Олдинроқ 23 ёшли франциялик футболчини "Челси" билан кўп бора боғлашди. Аммо катта эхтимол билан у "Барселона"га ўтиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар