UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  12 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  6 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  9 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  6 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   7 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  18 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  3 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  5

Тухель: “Айни вақт чемпионлик ҳақида ўйлашдан маъно йўқ” Янгиликлар

Тухель: “Айни вақт чемпионлик ҳақида ўйлашдан маъно йўқ”

“Аристократлар” устози Томас Тухель АПЛ 15-турида “Вест Хэм”га учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.

“Бугунги ўйинимиз “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсдан фарқ қилмади. Ғалаба қозониш учун етарли даражада ўйнадик, аммо кутилмаганда осон  ўтказиб юборилган голлар керакли натижага эришишимизга имкон бермади. МЮ ва “Уотфорд”ни қўшиб ҳисобласак, мана уч ўйиндирки жиддий хатоларга йўл қўймоқдамиз. Юқори даражадаги мусобақада бундай камчиликлар билан ижобий натижага эришиш мушкул.

Натижаларимизни чарчаганимиз билан оқлай олмаймиз. АПЛдаги қишки даврда бу ҳолат ҳар қандай клуб учун одатийдир. Агар ўз майдончамизда тўпни “Вест Хэм” каби жамоаларга совға қилсак, бу албатта муаммоларни келтириб чиқаради. Буни тушуниш қийин эмас.

Айни вақт чемпионлик ҳақида ўйлашдан маъно йўқ. Эътиборни кейинги ўйинда қаратишимиз керак”, дейди немис мутахассиси.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика