UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  1 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5

Турсунов жамоасида ғалаба, Шацкихда мағлубият Янгиликлар

Турсунов жамоасида ғалаба, Шацкихда мағлубият

Украина чемпионатида 4-тур учрашувлари давом эттирилди.
Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов тўп тепаётган “Ворскла” клуби ўз майдонида Донецкнинг “Металлург” жамоасини қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда киритилган голлар эвазига иродали ғалабани қўлга киритди.  

Шубҳасиз, Громов ўйин қаҳрамони бўлди. Айнан унинг икки голи “Ворскла”га мавсумдаги дастлабки уч очкони тақдим этди. Санжар Турсунов ҳар доимгидек, ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

Яна бир ҳамюртимиз Максим Шацкихнинг “Говерла” клуби эса меҳмонда “Металлист” жамоаси меҳмони бўлди. Бу учрашувда Гоменюк томонидан киритилган ягона гол мезбонларга ғалаба келтирди. Бошланғич таркибда майдонга туширилган Шацких 66-дақиқада ўз ўрнини Степанюкка бўшатиб берди. Демак, рекорд кейинги ўйинларга қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Шацких яна битта тўп киритса, Сергей Ребров томонидан ўрнатилган рекордни янгилайди. Айни пайтда Ребров ва Шацких ҳисобида 123 тадан гол бор. Шу пайтгача Украина чемпионатлари тарихида ҳали ҳеч ким шунча гол киритган эмас.



Бир кун аввал ўз ўйинларида зафар қучган “Шахтёр” ва “Днепр” клублари турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Ҳар икки жамоа 4 та учрашувнинг барида ғалаба қозонишган. Тўрт очкога эга “Ворскла” 6, 2 очкога эга “Говерла” клуби эса 12-ўринни эгаллаб турибди.

Украина чемпионати. 4-тур

ВОРСКЛА – МЕТАЛЛУРГ Д  2:1 (0:1, 2:0)

16 август, 21.30. Бутовски номли “Ворскла” стадиони

Голлар:
  0:1 – 27 Нельсон,  1:1 – 87 Громов,  2:1 – 89 Громов.

Ворскла – Богуш, Сапай, Е. Ткачук (Сичкарук, 87), Чеснаков, Пердута, Скляр, Дедечко, Ковпак, САНЖАР ТУРСУНОВ, Громов, Янузи (Кривошеенко, 62).

Металлург Д – Бандура, Нойок, Чечер, Прийма, Макридис, Алешандре (Барановский, 58), Шарпар, Нельсон, Морозюк (Задерака, 77), Лазич, Жуниор (Мишенко, 21).

Огоҳлантиришлар: Пердута (25), Скляр (37), Нельсон (49), Чечер (50), Янузи (57), Макридис (87), Громов (90), Е. Ткачук (90).

Четлатиш: Чечер (54), Скляр (81).



МЕТАЛЛИСТ – ГОВЕРЛА  1:0 (0:0, 1:0)

16 август, 23.30. “Металлист” стадиони

Гол:
  1:0 – 70 Гоменюк.

Металлист – Дишленкович (Шуст, 46), Вильягра, Юссуф, Пшеничных (Торсильери, 32), Кобин, Эдмар, Чако Торрес, Кулаков (Гоменюк, 63), Ребенок, Клейтон Шавьер, Жажа.

Говерла – Коваль, Люлька, Акакпо, Ягодинский, Хомин, Павленко (Панфилов, 85), Тудосе, Фещук, Трухин (Каверин, 59), Кузнецов, МАКСИМ ШАЦКИХ (Степанюк, 66).

Огоҳлантиришлар: Люлька (51), Кузнецов (63), Чако Торрес (74).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика