UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Туркманистоннинг таниш тўп тепарлари. Сиз уларни яхши биласиз Янгиликлар

Туркманистоннинг таниш тўп тепарлари. Сиз уларни яхши биласиз

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2023" турниридаги навбатдаги рақиби – Туркманистон.

Қўшниларимиз сафида Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлари билан танилган бир нечта футболчилар бор. Қуйида шу ҳақда сўз боради. 

Арсланмират Аманов 

Қолган жамоадошларига нисбатан маҳаллий ишқибозларимизга жуда яхши таниш бўлган футболчи Арсланмират Аманов ҳисобланади. 2015 йилда ОКМКдаги фаолияти орқали Суперлигамизда дебют қилган универсал ярим ҳимоячи кейинги мавсумларда "Бухоро", "Локомотив" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 2020 йилнинг бошида икки йиллик танаффусдан сўнг яна ОКМКга қайтди. Сўнгги маротаба "Сўғдиёна"да тўп тепган туркманистонлик футболчи ёзги трансферлар ойнаси вақтида оилавий сабабларга кўра "Аҳал"га ўтишга қарор қилди. Аманов бугунги кунда Туркманистон терма жамоасининг сардори ва энг тажрибали футболчиси. Аманов бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб кета олади, агар орқа чизиқда биргина очиқ ҳудуд қолса, бу Аманов учун қулай фурсат ҳисобланади. 

Ўзбекистонда тўп тепган клублари: ОКМК, "Локомотив", "Бухоро", "Сўғдиёна".

Умумий статистикси: 102 та учрашув, 15 та гол, 10 та ассист, 10 та сариқ, 1 та қизил карточка, Ўзбекистон кубогида 7 та ўйин, 1 та гол, 2 та ассист, ОЧЛда 6 та ўйин 4 та ассист.


Дидар Дурдиев 

Туркманистонлик ярим ҳимоячи Дидар Дурдиев бир неча мавсум олдин қишки йиғинлар чоғида “Навбаҳор”да ҳам кўрикда бўлиб, трансферлар ойнасининг охирги кунларида эса “Машъал”га келиб қўшилганди. Ўзини кўрсата олмади, шекилли, захира футболчисига айланди қолди. Натижада ёзги келди-кетдилар мавсумида Дурдиев ҳам жамоадан кетди. 

Статистикаси: 5 ўйин, 129 дақиқа.


Абди Башимов

Мазкур футболчини ҳам ўзбек футболи оммаси унутганига кўп бўлгани йўқ. 2020 йилнинг биринчи даврасида "Қизилқум"да тўп тепган футболчи 7 та ўйинда иштирок этганди. Эсингизда бўлса, ўшанда навойиликлар таркибида Абди Башимов билан бир қаторда Вазиргелди Ильясов ҳам ўйнаган эди.  


Қўшимча

Мейлис Диниев - Бу футболчи ўтган йили Ўзбекистон мезбонлик қилган U-23 Осиё Кубогида Туркманистон терма жамоаси сафида ёрқин ўйин кўрсатган эди. Орадан роппа-роса бир йил ўтиб у миллий жамоага сафида Тожикистонга қарши баҳсда дебют қилди. "Аҳал" билан 2022 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи учрашувларида 6та ўйинда 404 дақиқа ҳаракат қилди. Қанотларда яхши очиладиган ва тўпни "севадиган" Мейлис чап қанотда вакилларимизга бош оғриқ бўлишга уриниб кўради. Аҳмад Агамуродов устозлик қилган терма жамоадан Велмират Баллаков ҳам бугун Ўзбекистонга қарши майдонга тушиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, мусобақа 2-тури доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон баҳси бугун Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади. Учрашувга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика