Туркманистон чемпионати 19 апрелдан давом эттирилади
10 апр 2020 13:22
Янгиликлар
Туркманистон чемпионати 19 апрелдан давом эттирилади
Қисқа танаффусдан сўнг, аниқроғи 19 апрелдан олий лига клублари ўртасидаги Туркманистон чемпионати давом эттирилади.
Бу ҳақда turkmenportal.com сайти хабар бермоқда.
Ўша куни 4-тур доирасидаги "Олтин Аср" ва "Копетдоғ" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. 20 апрелда эса "Небитчи" - "Энергетик", "Марв" - "Ашхабад" ва "Ахал" - "Шагадам" жамоалари ўртасидаги баҳслар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Туркманистон футбол федерацияси таснифидаги барча мусобақалар тўхтатилган эди.
Ҳозирча Ашхободнинг "Копетдоғ" клуби мусобақа жадвалида 7 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар