UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   0 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  0 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  9 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  23 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0

Туркманистон чемпионати. Геворкян гол урган учрашувда “Ахал” ғалаба қозонди Янгиликлар

Туркманистон чемпионати. Геворкян гол урган учрашувда “Ахал” ғалаба қозонди

Қарийб барча мамлакатларда коронавирус пандемияси туфайли барча спорт мусобақалари, ҳусусан футбол бўйича ички чемпионат баҳслари тўхтатилганидан хабарингиз бор.

Ҳозирда давом этаётган кам сонли чемпионатлар қаторида Туркманистон чемпионати ҳам бор. Кеча мамлакат юқори лигасининг иккинчи даврасининг 8-тур учрашувларига старт берилди. Ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Артур Геворкян тўп тепаётган “Ахал” жамоаси сафарда “Небитчи” жамоаси меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб мезбонлардан Мердан Гурбанов 9-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада Геворкян гол уриб ўртадаги мувозанатни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда унинг жамоаси иккинчи голни урди ва ортга уч очко билан қайтди. Қолган учрашувларда эса қуйидаги натижалар қайд этилди.

8-тур, 13 май
“Ашҳобод” – “Шагадам” - 1:1.
Голлар
: Шатлик Гурбанов, - 16 – Ихлас Магтымов, 54.

“Марв” – “Олтин Асир” - 0:4.
Голлар:
Михаил Титов 34, Алтимурод Аннадурдиев 39, Ровшегельди Ҳалмамедов 78, Мердан Мухадов 90+2 (пен).

“Небитчи” – “Ахал” - 1:2.
Голлар
: Мердан Гурбанов, 9 – Артур Геворкян 38, Сохбет Аллануров 69.

Бугун бўлиб ўтадиган “Энергетик” ва “Копетдоғ” ўртасидаги учрашув билан мазкур турга якун ясалади.




Эслатиб ўтамиз, кейинги турни жамоалар 18 ва 19 май саналарида ўтказишади. Унда қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:

“Копетдоғ” – “Ашҳобод”
“Шагадам” – “Небитчи”
“Энергетик” - “Марв”
“Ахал” – “Марв”


Туркманистон футбол Федерацияси расмий сайти асосида тайёрланди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика