Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди
21 сен 21:02
Янгиликлар


Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди
Туркия Суперлигаси 6-тур доирасидаги "Башакшехир" — "Аланяспор" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди, ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса 62-дақиқада майдонга туширилди.
Дуранг билан якунланган ўйинда Элдор Шомуродов жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди (29-дақиқада). Қайд этиш керакки, ҳамюртимиз 52-дақиқада ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилганди, аммо у офсайд сабаб бекор қилинди.
"Ризеспор" иштирокидаги параллел ўйинда ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов жароҳати сабаб қайдномадан ўрин олмади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар