UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  15 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  42 20:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  11 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  1 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  26 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

Туркия кундалиги (1-қисм). Антальяга келган клубларнинг иккитаси бир меҳмонхонада Янгиликлар

Туркия кундалиги (1-қисм). Антальяга келган клубларнинг иккитаси бир меҳмонхонада

Суперлиганинг янги мавсумига тараддуд хорижда давом этади.

Бугун  Тошкент вақти билан соат 10:00да Суперлиганинг 4 клубини ўз ичига олган ҳаво лайнери Анталья томон йўлга чиқди ва маҳаллий вақт билан 13:00 атрофида халқаро аэропортга келиб қўнди. 

"Пахтакор", "Навбаҳор", АГМК, "Бунёдкор" жамоалари билан биргаликда сайтимизнинг 3 нафар ходими ҳам хориж сафари томон отланди. Аввалроқ 3 февраль санасида "Динамо", "Насаф", "Қизилқум" Истанбул орқали етиб келганди. 5 февраль куни етиб келган тўрт клубимиз қуйидаги меҳмонхоналарда истиқомат қилишмоқда. АГМК ва "Насаф" Ларадаги "Royal Seginus hotel"далар.


АГМК - "Royal Seginus hotel" (Лара)

"Пахтакор" - " Susesi Luxury Resort" (Белек)  

"Бунёдкор" - "Asteria Kremlin Palace" (Лара)

"Навбаҳор" - "Papillon Ayscha hotel" (Белек)


5 кундан сўнг буларнинг сафига Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси келиб қўшилади. Шунда Суперлигада хориж йиғинига чиқмаган фақат 3та клуб қолмоқда - "Локомотив", "Сурхон", "Қўқон-1912". 

Бугундан бошлаб йиғинга киришган юқоридаги тўрт клуб шу куннинг ўзидаёқ тикланиш машғулотларини олиб боришди.  Championat.asia сайти жамоаси эртадан бошлаб клубларимизнинг машғулотлари, ўртоқлик учрашувларини  Антальядан ёритиб боради. Бизни кузатишда давом этинг!

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика