Турки Аш Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда
23 июн 17:52
Янгиликлар
Турки Аш Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда
Саудия Арабистонидаги кўнгилочар тадбирлар бўйича Бош бошқарма раиси Турки Аш Шайх "Бристоль" футбол клубини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида "The Sun" хабар бермоқда.
Манбага кўра, клубга эгалик қилувчи Лэнсдаунлар оиласи клубни сотишни режалаштирмаган, аммо Аш Шайх улар учун жуда қулай таклиф билан чиқиши мумкин. Аввалроқ саудия арабистонилик промоутер ва бизнесменнинг қизиқиши "Миллуолл" ва "Саутгемптон" билан боғлиқ эди.
"Бристоль Сити" 2024/25 йилги мавсум Чемпионшип жадвалида 6-ўринни эгаллади. АПЛ ўйнаш ҳуқуқи учун ўтказилган мусобақа ярим финалида "Шеффилд Юнайтед”га икки учрашувда умумий 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар