Ўртоқлик учрашувида ҳакам жамоалардан бирининг барча мухлисларига сариқ карточка кўрсатди

Aslanov Jasurbek
1 авг 2021, 23:37
Англиянинг "Бристоль Сити" ва "Астон Вилла" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ғайриоддий ҳодиса содир бўлди.

Хабарларга кўра, учрашув бош ҳаками Кевин Френд "Астон Вилла"нинг барча мухлисларига сариқ карточка кўрсатган. Бу ҳолат мухлислар томонидан ҳакамга қилинган ҳақоратлар сўзлар туфайли юз берди.

Сариқ карточка билан "сийланган" мухлислар ҳакамга қарата қарсак чалишган.

Учрашувда "Астон Вилла" рақиблари дарвозасига жавобсиз учта гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›