UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  0 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  2 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  5 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  22 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  36

Туринда бугун раҳбарият ва Аллегри томонидан "Ювентус"нинг келажаги муҳокама қилинади Янгиликлар

Туринда бугун раҳбарият ва Аллегри томонидан "Ювентус"нинг келажаги муҳокама қилинади

Бугун Туриндаги клубнинг янги штаб-квартираси Континасседа "Ювентус"нинг янги келажаги борасида раҳбарият ва мураббий Массимилиано Аллегри ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Италия матбуоти, хусусан "La Gazzetta Dello Sport" нашри маълум қилди.

Учрашувда "Ювентус" бош менежери Беппе Маротта, спорт директор Фабио Паратити, вице-президент Павел Недвед ва бош мураббий Массимилиано Аллегри қатнашиши кўзда тутилган.

Бу учрашув чоғида Аллегрининг янги шартномаси, жамоанинг трансфер сиёсати ва янги мавсум режалари каби масалалар кўриб чиқилади. "Ювентус" катта эҳтимол билан Аллегри билан 2021 йилга қадар шартномани узайтириш ниятида. Шунингдек, жамоанинг ёзда трансфер ойнасида харид қилиниши керак бўлган футболчилар рўйхати муҳокама қилинади.

Аллегри раҳбариятдан келаси мавсумда жамоанинг сифати тушиб кетмаслиги лозимлигини сўраган. Учрашувда жамоадан яна қайси футболчилар кетиши мумкинлиги аниқлаштириб олинади.

Ҳозиргача "Ювентус" билан афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон, Штефан Лихштайнер ҳамда Квадво Асамоа каби футболчилар хайрлашишди. Шунингдек, жамоа ҳужумчиси Марио Манжукич борасида Хитой ва Бундеслига клубларидан таклифлар келиб тушган. Стефан Стураро ва Клаудио Маркизио борасида ҳам "Ювентус"га таклифлар мавжуд ва бу масалалар ҳам бугунги йиғилишда мураббий Аллегри билан биргаликда кўриб чиқилади.
"Ювентус"нинг ҳимоя чизиғи вакиллари Алекс Сандро ва Медҳи Бенатиянинг ҳам жамоадаги келажаги катта эҳтимол билан бугунги учрашувда ҳал бўлади.

Европа чемпионалар лигаси финалидан сўнг "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Эмре Жан билан шартнома имзоланиши кутилмоқда. Қўшимчасига жамоага янги мавсум олдидан ижарада бўлган Пьяца, Кальдара ҳамда Спинаццола қайтишади.

Йиғилишда айнан шу масалалар ва яна қайси чизиқлар бўйича трансферлар амалга ошириши лозимлиги ҳал этилади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика