

"Тўғрисини айтсам, ҳозир биз жуда яхши ўйнаяпмиз ва ўйлашимча, Европадаги энг яхши футбол намойиш этаётган клубмиз. Ҳозир бошқа клублар бизни ҳурмат қила бошлади. Яхши темпдамиз ва ўзимизга ишоняпмиз. Ҳар бир жамоадошим буни тасдиқлаши мумкин.
АПЛ - қийин лига, чунки бу ерда барча рақиблар кучли, яхши машғулот ўтказишимиз учун вақт кам. Барча футболчилар ўз терма жамоаларида ўйнашади ва бу вазиятни оғирлаштиради. Аммо энди ўйинчилар тактикани ва нима қилаётганини тушунишмоқда" - дейди Туре.



