UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  6 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  1 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  6 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  7 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  6 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  11 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  25 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  49

Тур сарҳисоби: Томошабинлар ташрифида пасайиш Янгиликлар

Тур сарҳисоби: Томошабинлар ташрифида пасайиш

Якшанба ва душанба кунлари 2-тур учрашувлари ўтказилди.
23 март куни олтита ўйин бўлиб ўтган бўлса, эртасига “Локомотив” – “Насаф” тўқнашуви 2-турни якунлаб берди. Ортда қолган беллашувларга тўхталиб ўтарканмиз, эътиборга молик воқеа ва сарҳисобларни келтиришга жазм этдик.

ГРАНДЛАР МУВАФФАҚИЯТИ ВА КУТИЛМАГАН ҒАЛАБА

Еттита учрашувнинг 3 тасида мезбонлар, 3 тасида эса меҳмонлар ғалаба қозондилар, “Локомотив” – “Насаф” беллашувида дуранг қайд этилди. Шунингдек, 7 та учрашувда дарвозаларга жами 18 та тўп киритилди. Мос равишда мезбонлар ва меҳмонлар дарвозаларни 9 мартадан ишғол қилдилар. Сафарда ғалаба қозонган клубларга эътибор қаратсак, асосан чемпионлик учун курашаётганларнинг муваффақиятига гувоҳ бўлдик. “Пахтакор” “Нефтчи” майдонидан 1:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган бўлса, “Бунёдкор” Муборакда “Машъал” дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди. Бундан ташқари, сафарда уч очкони қўлга киритган учинчи жамоа “Нав-баҳор” бўлди. Эдгар Гесс бошчилик қилаётган “Бухоро”га қарши тўп сурган Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 0:2 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритдилар. Очиғи, ушбу натижа кўпчилик томонидан кутилмаган ҳисоб дея баҳоланди.

ТОМОШАБОП ЎЙИН БИЛАН БИРИНЧИ ЎРИН


Ўйинлар орасида томошабоп ва голлар шоусига айланган баҳс “Олмалиқ” – “Сўғдиёна” беллашуви бўлди. Кетма-кет иккинчи учрашувни ҳам ўз майдонида ўтказган Игорь Шквирин жамоаси жиззахликлар билан баҳсда очиқ футбол намойиш этди. Стадионга йиғилган мухлислар 6 та гол кўрдилар. Шулардан 4 таси мезбонларга, 2 таси эса меҳмонларга тегишли бўлди. Қолаверса, ушбу турда фақат бир марта пенальти белгиланди ва бу ҳам “Олмалиқ” – “Сўғдиёна” учрашувида кузатилди. Жиззахликлар аъзоси Суҳроб Қобилов 26-дақиқада пенальтидан гол уриб, ҳисобни очганди.

13-ДАҚИҚАДА ИККИ ГОЛ...

Умуман олганда, барча учрашувларда дарвозалар ишғол қилинди. Энг кам гол “Қизилқум” – “Андижон” баҳсида кузатилди. 75-дақиқада Шерали Жўраев томонидан киритилган ягона гол “Қизилқум”га уч очкони келтирди. Энг тезкор голга келсак, ҳеч бир жамоа дастлабки 10 дақиқада гол ура олгани йўқ. Энг тезкор гол 13-дақиқага тўғри келди. “Нефтчи” – “Пахтакор” беллашувининг ушбу дақиқасида меҳмонлар вакили – Владимир Козак ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, “Локомотив” – “Насаф” қарама-қаршилигида ҳам айнан 13-дақиқада мезбонлар аъзоси - Иброҳим Раҳимов томонидан ҳисоб очилган. Фақат “Нефтчи” – “Пахтакор” баҳси бир кун олдин бўлганлиги боис, Козак биринчи бўлиб, турдаги энг тезкор гол муаллифи бўлди. 2-турда охирги дақиқаларда гол киритилган ўйинлар “Машъал” – “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” – “Насаф” учрашувида қайд этилди. Воҳид Шодев ҳакам томонидан қўшиб берилган 90+2-дақиқада тўп киритган бўлса, “Насаф” ҳужумчиси Илҳом Шомуродов ҳам худди шу дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

ЭНГ КАМ ТОМОШАБИН МУБОРАКДАГИ ЎЙИНДА

Стадионларга мухлисларнинг ташрифи ҳам долзарб масалалардан бирига айланган. 1-турда “Андижон” – “Пахтакор” учрашувининг ўзига 18221 томошабин келганди. Аммо мазкур турда мухлислар сони сезиларли даражада камайиб кетди. Энг кўп мухлис “Локомотив” – “Насаф” беллашувига ташриф буюрди. Уларнинг сони 5237 тани ташкил қилди. Агарда бунчалик ишқибоз келмаганида “Нефтчи” – “Пахтакор” ўйинига келган ишқибозлар энг кўпи бўларди. Чунки Қиргулидаги стадионга 5205 нафар мухлис келди. Билсангиз керак, ушбу стадионга фақат 5000 ишқибоз сиғади, холос. Агарда янги стадионда ўйин ўтказилганида, 20 минг кишига мўлжалланган ўйингоҳ мухлислар билан тўлган бўларди. Шу ўринда энг кам мухлис келган учрашув ҳам кузатилди. “Машъал” – “Бунёдкор” беллашувини томоша қилиш учун “Баҳром Вафоев” номли стадионга бор-йўғи 1505 ишқибоз келди. Икки турдан буён энг кам мухлис “Бунёдкор” иштирокидаги беллашувда қайд этилмоқда. Ваҳоланки, бу жамоа Ўзбекистоннинг етакчиси ва амалдаги чемпион, Кубок соҳиби саналади. Бундай фаворит клубнинг ўйинлари мухлисларда қизиқиш уйғотмаётганлиги таажжуб. Чунки дастлабки турда “Бунёдкор” – “Қизилқум” учрашувига 1003 нафар ишқибоз ташриф буюрган, холос.

ТОМОШАБИН ТАШРИФИДА ПАСАЙИШ


Умумий қилиб айтганда, 2-тур ўйинларига жами 27 814 ишқибоз ташриф буюрди. Бу ўртача 3973 томошабин деганидир. Таққослаш учун, 1-турда умумий 58 028 томошабин, яъни ҳар бир ўйинга ўртача 8289 томошабин тўғри келганди. Бизнингча, жиддий пасайишга якунланган ҳафтадаги учрашувларнинг ноқулай об-ҳаво шароитида ўтказилганлиги сабаб бўлди. Зеро, якшанба куни мамлакатимиз бўйлаб ёмғир ва қорли ҳаво кузатилди. Шу боис, айнан Самарқандда ўтган «Динамо» - «Металлург» учрашувида ҳам нисбатан камроқ томошабин тўпланди.

ЭНГ МУРОСАСИЗ ЎЙИН БУХОРОДА ЎТДИ

2-турнинг барча учрашувларда сариқ карточка билан жазоланган ўйинчилар бўлди. Аммо ҳеч бирида ҳакамлар футболчиларни қизил карточкалар билан «сийлашмади». Энг кўп огоҳлантириш кузатилган баҳс “Бухоро” – “Навбаҳор” учрашуви бўлди. Ўйинни бошқарган навоийлик Зокир Қодиров саккизта ўйинчига сариқ карточка кўрсатди. Булардан иккитаси “Бухоро” ва қолган олтитаси “Навбаҳор” футболчиларига “туҳфа” қилинди.

Шунингдек, ушбу турда битта дубль қайд қилинди. “Олмалиқ” – “Сўғдиёна” учрашувида захирадан майдонга тушган Шерзод Ҳакимов 63 ва 88-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳиссасини қўшди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика