UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  4 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  3 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Тур мураббийи - Ҳамиджон Актамов Янгиликлар

Тур мураббийи - Ҳамиджон Актамов

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов Суперлиганинг 4-турининг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлди.

Жиззахда ўтган "Сўғдиёна"га қарши баҳсда ишончли ўйини орқали мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Таркибдаги бир қатор йўқотишларга қарамасдан Актамов ушбу учрашувда жамоасини яхши тайёрлади. Жамоа сардори Эркин Бойдуллаев, ҳужумчи Андрей Сидоровларнинг йўқлиги "Қизилқум" учун катта йўқотиш эди. Шунингдек, ўйин аввалида  Бойдуллаевнинг ўрнида ҳаракатланган Алишер Саноев ҳам кутилмаганда жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Аммо ушбу йўқотишларга қарамасдан Актамов керакли ўзгаришларни амалга ошира олди ва якунда муҳим ғалаба билан уйга қайтишга муваффақ бўлди. Мураббий қўл урган ўзгаришлари натижасида беллашувда хет-трик қайд этган турнинг энг яхши футболчиси Элгужа Григалашвили дастлаб ўйинни ҳужумчи ортида бошлаганди. Аммо танаффусдан сўнг Актамов ушбу футболчини Дониёр Усмонов билан ўрнини алмаштирди. Яъни Элгужа Григалашвили иккинчи таймда ҳужумчи ортида эмас, балки ҳужумкор вингер сифатида чап қанотда ўйнади. Бунинг самараси улароқ грузиялик футболчи ўз қанотидан ҳужумларни кескинлаштирди ва рақиб дарвозаси томон уч маротаба йўл топишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Ҳамиджон Актамов Суперлиганинг 4-турининг энг яхши мураббий деб топилди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика