UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни тор-мор этди  21 23:59А Серия. "Ювентус" Туринда "Фиорентина"дан 87-дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  1 23:54"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  8 23:21"Ювентус" ўз дарвозабонини "Манчестер Сити"га сотмади  0 22:47Гвардиола "Ман Сити" қўл остида 500 ўйиндан 355тасини ютди. Жамоа унинг қўл остида 1213та гол уриб, 429та ўтказди  0 22:02АПЛ. "Тоттенхэм" "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда 87-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан бой берди  2 21:22АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этиб, тўртта ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди, Холанд ниҳоят гол урди  7 20:55А Серия. "Наполи" ва "Венеция" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  1 20:25"Барселона" Дэвиднинг харидидан воз кечди  0 19:28"Барселона" ёш бразилияликни қўлга киритмоқчи  2 18:56Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши ўйин сўнггида ажойиб камбэк қайд этди!  8 17:25"Манчестер Сити" Уокернинг ўрнига кимни олади?  0 16:58Алаба эртага "Реал" билан машғулотларга киришади. У бир йилдан ошиқ вақтдан бери футбол ўйнамади  2 16:32"Тотттенхэм" "Барселона" ҳужумчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 16:08"Ливерпуль" ва ПСЖ "Интер" ҳужумчиси учун курашмоқда  2

Туғилмасидан илгари юлдузликка эришган, уч ёшида унутилмас совғага эга бўлган ҳамда сохта ном остида футбол ўйнаган “Карадона” — Диего Марадонанинг дастлабки ва сўнгги манзилига ташриф Янгиликлар

Туғилмасидан илгари юлдузликка эришган, уч ёшида унутилмас совғага эга бўлган ҳамда сохта ном остида футбол ўйнаган “Карадона” — Диего Марадонанинг дастлабки ва сўнгги манзилига ташриф

Яқинда аргентиналик футбол афсонаси Диего Армандо Марадона таваллуд топган ҳамда шумтакалик йилларини ўтказган Буэнос-Айрес жанубидаги Вилла Фиорито шаҳарчаси Азамор кўчасидаги уйга ташриф буюрдик.

Саёҳат аввалида ҳайдовчи хавфли ҳудудга бораётганлигимиз тўғрисида огоҳлантирди, шу боис тарихий иншоотда кўп вақт қолмадик. Маҳаллага кириб келишимиз биланоқ, ташландиқ манзарадан кўзларимиз қамашмади. Ҳатто Марадонанинг уйини суратга тушириш учун бино “қўриқчилари” биздан 3000 Аргентина пьесоси (тахминан 141 минг сўм) миқдорида пул сўрашди. Шунча йўлдан келиб, қуруқ қайтишни истамасдик. Ноилож чўнтак ковладик. 

Ушбу ҳудуд ҳақида марҳум юлдузнинг ўзи шундай хотирлайди: 

“Мен туғилган чекка маҳалла электр, сув, телефон ва газдан маҳрум эди”.

Мазкур бино 2021 йилнинг 26 октябрида Аргентина Президенти Альберто Фернандес томонидан миллий тарихий обида сифатида қайд этилди. 

Яхшироқ тасаввурга эга бўлишингиз учун ушбу кўримсиз, аммо улкан хотираларни жамлаган кулбада футбол қиролларидан бирининг қандай азоб-уқубатлар исканжасида вояга етгани тўғрисида ҳикоя қиламиз.

Марадона 1960 йилнинг 30 октябрида эрталаб соат 7:05 да Ланус Оесте шаҳридаги касалхонада туғилган. У завод ишчиси Дон Диего ва уй бекаси Далма Сальвадорнинг саккиз фарзандидан бешинчи, шу жумладан, биринчи ўғил фарзанд эди. Унинг туғилиши ҳақида онаси шундай хотирлайди: 

"Шанба куни кун давомида ўзимни яхши ҳис қилдим. Кечга яқин эса тўлғоқ бошланди. Эрим ва қайноғам тезда касалхонага боришим лозимлигини айтишди. Биз Фиорито станциясидан трамвайга ўтирдик. Эвита касалхонаси эшигига яқинлашганимда, пиёдалар йўлаги четида юлдуз шаклида порлаётган буюмни кўрдим ва уни олиш учун эгилдим... Мен уни кўксимга босдим. Ўша порлаётган юлдузни кўрганимда, фарзандим ўзгача қобилиятга эга бўлишини ҳис қилдим. Ўн беш дақиқадан сўнг Диего дунёга келди..."

"Униб-ўсган маҳалламни бир сўз билан таърифлаш керак бўлса, "кураш" дея атаган бўлардим. Агарда ейишга нимадир топилса бахтингиз, бўлмаса оч қолардингиз...", деганди Марадона ўз хотираларида.

"Қишда қаҳратон, ёзда эса жазирама ҳукм сурарди. Ёмғир ва дўл ёққан кунларида тунука томимиз илма-тешик бўларди ва полда майда ҳашаротларга ўхшаш қора доғлар пайдо бўларди. Шунда онам қичқирарди: 'Идиш-товоқларни келтиринглар!' Барчамиз кичик идишларни кўтарганча чакки томаётган жойга қўйиб, сувни деразадан сепиб юборардик. Агар шундай қилмасак, уйимиз нақ бассейнга айланарди.

Уйимизда сув йўқ эди. Шунинг учун онам идишларни ювиш керак бўлганда ёки фарзандларини чўмилтириш учун қудуқдан сув олиб келишга юборарди. Мен 20 литрлик бакда сув ташиб келтирардим. 

Мен тўйиб овқатланишни орзу қилардим, аммо бу осон эмасди. Мактабга бориш ва кўчада ўйнаш учун пойафзал етишмасди. Кечки овқат маҳали ҳамиша онамнинг ошқозони оғриб қоларди ва овқатланмасди. Аслида, у таомни бизга улашиш учун атайин ўзини касалга соларди. 

Ойим мени ўлимига қадар ҳимоя қилди. Бир марта ота-онамнинг гапига қулоқ солмадим ва уйда ўтиришни уқтирганига қарамай, футбол ўйнашга кетдим ҳамда сотиб олиш қиматга тушган оёқ кийимни йиртиб қўйдим ва ифлос қилганча қайтдим. Отам бундан дарғазаб бўлди ва мени калтаклай бошлади. Аммо онам югуриб келди ва бармоғини унга уқтаб: "Агар ўғлимга қўл кўтарсанг, бугун ухлаётганингда сени ўлдираман", деди.

Марадона уч ёшига тўлганида, унутилмас совғага эга бўлди. 

"Менга берилган чарм тўп ҳаётимдаги энг ажойиб совға бўлган, уни амакиваччам Бето илк маошидан туҳфа қилганди. Мен коптокни тун бўйи қучоқлаб ётардим".

"Бир кун, ҳали 10 ёшга ҳам тўлмагандим, тўпни қидириб, сув босган хилват жойга тушиб қолдим. Мен у ердан чиқишга ҳаракат қилмасдан, тўпни қидирганча, борган сари чўкиб кетавердим. Агар тоғам мени қутқармаганда, мен тўп қидириш ортидан ҳалок бўлардим".

Диегонинг уйи атрофида бир нечта тақир майдонлар бор эди ва бўлажак юлдуз ўша ерда илк сабоқларини чиқара бошлаган. Унинг қисмати тўп билан боғлиқ эди. Унинг ягона севимли машғулоти футбол эди.

"Агар катталар бизни қидиришга тушсалар, қаердан топишни билишарди. Биз ўйнайдиган майдонда ўт-ўландан асар йўқ эди, фақат тупроқ билан қопланганди. Югуришни бошлаганимизда шунақанги чанг кўтарилардики, гўёки "Уэмбли"да, туманли альбион ичида ўйнагандек бўлардик.

"Ота-онам футболга боришимга қаршилик кўрсатишарди, аммо ўйинга беш дақиқа қолганда, онам ҳар доим рухсат берарди. Отам эса ишдан доим чарчаб келарди. У менинг ўқишимни жуда хоҳларди".

Уларнинг оиласи биз гувоҳи бўлган кулбада: бир ошхона ва икки ётоқхонадан иборат уйда қийинчиликда яшаган. Болалар ота-онасига ёрдам бериш учун лойдан кўзалар ясаб, маҳаллий бозорда сотарди ва топган пулларини уйга келтиришарди. Диего ота-онаси тўғрисида шундай дейди: 

"Агар ота-онам мендан ойни олиб беришни сўрашса, уни олиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Лекин бу ҳам уларнинг мен учун қилган ишлари олдида сариқ чақага арзимайди".

Маҳаллий жамоа "Эстрелла Роха"да футболчилик фаолиятини бошлаган ва дастлаб таянч ҳимоя зонасида ҳаракат қилган 8 ёшли Марадонани "Аргентина Жуниорс"да тўп тепадиган 10 ёшли яқин дўсти Грегорио Карризо ўзи ўйнаётган клубга таклиф қилади. 

"Бир куни тушдан кейин Гоё (Карризонинг лақаби) мени "Аргентинос Жуниорс" кўригига таклиф қилди. Уйга бориб, бу хабарни онамга айтдим. Пайшанба куни эди, уйимиз эшиги ёнида ҳайкалдек отамнинг ишдан қайтишини кутардим. У келиши биланоқ, "Шанба куни мени синовга олиб борасизми?" дея ёлвориб сўрадим. Отам ўлгудай чарчаганидан умуман жавоб қайтара олмади. Шу боис, эртанги кун келишини кутдим. Биз Коррисоникига бордик, уларнинг уйи узоқ эди. Отам Гоёнинг дадаси билан суҳбатлашди. Отам иккимиз дала бўйлаб қайтар эканмиз, у "Яхши, сени олиб бораман", деди. Мен ўзимда йўқ хурсанд эдим. Аммо ўша тунда ёмғир ёға бошлади. Мен ёмғирни тўхтатишни Худодан ёлвориб сўрадим. Чунки отам ваъда берган бўлса-да, ёмғир сабабли кўрик қолдирилиши мумкин эди. Бундай ҳолда эса яна бориш учун автобус чиптасини сотиб олишга қурбимиз етмасди. Буни муболаға қилаётганим йўқ. Шанба куни Мальвинасга бордик, бироқ жамоани Саведрада машғулот ўтказаётганини айтишди. Бизда бунинг учун имкон йўқ эди. Бахтимизга бир йигит бизни фургонда у ерга олиб борди. Мени синаб кўришди ва мураббий "Сен қол", деди... Отам билан уйга пиёда қайтдик. Иккимиз ҳам жим эдик... лекин иккимиз ҳам бахтиёр эдик...

Отам билан кўп гаплашмасдик. Баъзида мени дўппослаган пайтлари ҳам бўлган. Лекин у вақтлар ўзгача эди. Буни ҳозирги болалар тушунмайди. Ота-онамдан бутун умр қарздорман. Эсимда, у ўлгудай толиққан бўлишига қарамасдан, мени "Аргентинос Жуниорс" кўригига олиб борган. Ўшанда у тутқичга осилиб турарди, мен эса тик туриб уни ушлаб кетардим, чунки у тик турган жойида ухлаб кетарди. Агар шундай отам бўлмаганида, мен ҳеч қачон ўнинчи рақамли юлдуз бўлмасдим.

Марадонани кашф этган "Аргентинос Жуниорс" мураббийи Франсеско Корнехо бу ҳақда шундай дейди:

"Диего жамоа кўригига келгач, унинг истеъдодидан ҳайратда қолдим ва саккиз ёшда эканлигига ишонмадим. Дарҳақиқат, буни текшириб кўриш учун ундан шахсий гувоҳномасини сўрадик, лекин у ёнида эмаслигини айтди. Лекин бизга амин эдик, сабаби у гўдакдек гавдага эга бўлишига қарамай, худди катталар сингари моҳирона ўйин намойиш этарди. Ҳақиқатни билгач, унинг учун ўзимизни бағишлашга қарор қилдик".

Кейинчалик Диего жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланди. У ажойиб техникага, майдонда тўғри қарор қабул қилиш қобилиятига ва ҳавас қиларли жисмоний ҳолатга эга эди, шу сабабли ёш йигитча икки бўлимда ҳам чарчамасдан югурарди, ҳатто уни йиқитиш ҳам қийин эди.

"Диего Марадона ўшанда ҳам тўп билан нималар қила олишни яхши биларди. У ёғочдан ясалган қўғирчоққа ўхшарди: уни қанчалик туртманг, барибир мувозанатни йўқотмасди".

Диегонинг ёши талаб қилинган минимал ёшдан кичик бўлгани учун мураббий уни сохта ном остида ўйнатган. Жамоа шунчалик яхши иштирок этганки, кетма-кет 136 баҳсни мағлубиятсиз ўтказган.

"Ушбу жамоада урган голларимни ҳисобласа, Пеледан ўзиб кетган бўлардим, лекин буни исботлаб бўлмайди", дея кулади Марадона.

1971 йилнинг 28 сентябрида у илк бор матбуот саҳифасида кўриниш берди. Диегонинг истеъдоди ҳақидаги хабарда унинг фамилиясини Карадона деб ёзиб қўйишганди. Марадона ёшлигида иккита орзу борлигини айтади: жаҳон чемпионатида тўп тепиш ва ғолиб бўлиш.

Марадона 1976 йил, туғилган кунидан ўн кун илгари "Аргентинос Жуниорс" сафида 16-рақамли либосда профессионал дебютини амалга оширди, ўшанда у иккинчи бўлим бошида майдонга туширилди. Бироқ ўша учрашувда жамоаси "Кордоба"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Афсона клубдаги беш йиллик фаолияти давомида 167 ўйинда майдонга тушиб, 115 та гол урган. Унинг кейинги фаолияти ҳақида озми-кўпми маълумотга эга бўлсангиз керак. Ўрни келса, бу ҳақда ҳам ҳикоя қиламиз.


Диего Армандо сўнгги бор 2010 йилнинг 2 декабрида Вилла Фиоритога ташриф буюрган.

Кейинги манзилимиз эса Диего Марадонанинг сўнгги манзили — "Белла Виста" қабристони бўлди. У ерда марҳум футболчининг отаси Дон Диего (2015 йил вафот этган) ва онаси Дона Тота (2011 йил вафот этган) ҳам дафн этилган. 

Ушбу қабристонда бир қатор хавфсизлик қоидалари жорий этилган экан, жумладан, дафн этилган кишиларга қариндош бўлмаганларнинг кириши мумкин эмас. Биз узоқдан келганимизни айтиб, амаллаб ичкарига кирдик. Шунингдек, барча қабрлар бир хил кўринишда, ортиқча жимжималардан ҳоли бўлиши белгилаб қўйилган. Қолаверса, ҳудуд бўйлаб кузатув камералари ўрнатилган экан.  

Эслатиб ўтамиз, Диего Армандо Марадона 2020 йилнинг 25 ноябрь куни 60 ёшида оламдан кўз юмганди. Унинг вафотидан сўнг мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика