UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  3 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  2 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  6 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  22 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  2

Coca Cola Суперлига. Драматик баҳсда "Сўғдиёна" камбэк эвазига "Андижон"ни таслим этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Драматик баҳсда "Сўғдиёна" камбэк эвазига "Андижон"ни таслим этди

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлига, 9-тур
"АНДИЖОН" - "СЎҒДИЁНА"
5 май 2023 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони
Бош ҳакам:
Олим Тўйчибоев.
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Шоҳнур Йўлдошев.
Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов.
ВАР: Иброҳим Исмоилов.
АВАР: Максим Нехочин.
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Ойбек Юнусов.


"Андижон" — 72. Игор Литовка, 4. Дилшоджон Комилов, 8. Фарходбек Бекмуратов, 9. Леван Арвеладзе, 13. Сардорбек Азимов, 14. Абдураҳмон Комилов, 15. Владимир Бубанья, 17. Фарходжон Соҳибжонов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 66. Илҳомжон Алижонов, 99. Рубин Хебай.
Захира: 12.Моҳирбек Комилов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 6.Асилбек Айсаров, 7.Бобурбек Фарҳодов, 10.Илҳомжон Абдуғаниев, 11.Сардор Абдунабиев, 19.Суҳроб Бердиев, 28.Исломбек Маматказин, 88.Нодари Кавтарадзе.

"Сўғдиёна" — 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов, 9. Зенан Займович, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов, 15. Тарик Исич, 18. Миржалол Абдумуталов, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев, 77. Даниэль Насриддинов, 93. Марко Колакович.
Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 6. Алишер Салимов, 7. Сердер Сердеров, 8. Искандар Шайкулов, 12. Ҳислат Халилов, 17. Муҳаммад Йўлдошев, 20. Амирбек Файзиев, 26. Улуғбек Абдуллаев, 32. Нодиржон Сойибов.


Андижон

Рубин Хебай - 15'

Суперлига. 9-тур

05/05/2023, 19:00

2
:
1
Тугади

Сўғдиёна

Искандар Шайкулов - 88', Дзенан Займович - 90'

45'
90'
15'  Рубин Хебай
15'  Сардор Азимов
66'  Фарҳод Бекмуродов
88'  Искандар Шайкулов
90'  Дзенан Займович
90'  Санжар Шоаҳмедов


Александр Хомяков бошчилигидаги "Андижон" клуби Фарғонада Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" клубини қабул қилди. 


ЯНГИЛАШ


90+6-дақиқа. Карточкалар ёмғири ва ўйин якунига етди. 

90+4-дақиқа. ГООООЛ! Займович меҳмонларга ғалаба келтирмоқда. Ана бўлмасам, "Сўғдиёна"дан ақлбовар қилмас камбэк. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

88-дақиқа. ГОООООЛ! Суперзарба ва ҳисоб тенглашди! Искандаров Шойқулов кучли зарбаси билан Литовка дарвозасини ишғол қилди. 

87-дақиқа. Огоҳлантириш! Фарходовга сариқ. Футболчи рақибинининг юзига зарба бериб юборибди. 

86-дақиқа. Ўзгаришлар! Меҳмонлар сафида эса Андреев ва Жасун Ҳасанов ўрнига Сердер Сердеров ва 

85-дақиқа. Ўзгаришлар! Арвеладзе ва Соҳибжонов ўрнига Илҳомжон Абдуғаниев ва Нодари Кавтарадзе майдонга туширилди.  

Ҳакам эса шошилмасликни сўради ва аввалроқ "Андижон" футболчиси жарима майдончасида 

82-дақиқа. Илҳомжон Абдуғаниев ва Нодари Кавтарадзе майдонга тушишга тайёрланаётганди...  

77-дақиқа. Андижон"нинг голидагига ўхшаш вазият юзага келди, лекин "Андижон" сардори Бубанья ва Игор Литовка хавфни бартараф эта олишди.  

74-дақиқа. Ўзгариш! Рубин Хебай ўрнини Бобурбек Фарҳодовга бўшатиб берди. 

72-дақиқа. Ҳимоячиларга ёрдамга қайтган Хебай майдонга қулади. Ҳужум якунлангач, ҳакам унга эътибор қаратди. 

68-дақиқа. Камчиликда бўлсада, мезбонлар ҳужумга ўтишдан чўчишмади. Балки шу йўл билан улар вақтдан ҳам ютишни мақсад қилишгандир. 

Буёғига "Андижон"га осон бўлмаслиги аниқ. 

66-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Фарходбек Бекмуротов иккинчи сариқ олиб, майдонни эртароқ тарк этишга мажбур. 

54-дақиқа. Ўзгаришлар! Миржалол Абдумуталов ўрнига Искандар Шойқулов ўйинга қўшилди. 

50-дақиқа. Элёр Орифов тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб майдонда ётибди. Ҳакам шифокорларни чақирди.  

46-дақиқа. Тез ёрдам машинаси танаффусда ҳеч қаерга кетиб қолмапти, иккични бўлим вақтида бошланди!

Айнан шу паллада ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Биз ҳам бироз дам оламиз.  

45+1-дақиқа. "Сўғдиёна" танаффусга ҳисобни тенглаштириб чиқиб кетишга жуда яқин келишди. Бироқ Станислав Андреевнинг узатмасини дарвозага йўллайдиган футболчи топилди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди!

44-дақиқа. Рубин Хебай ҳужумда, тўп учун курашда рақибнинг оёғига зарба бериб юборди - фол.   

41-дақиқа. "Сўғдиёна"нинг навбатдаги уриниши қовушмади ва Литовка осонлик билан тўпни эгаллаб олди.  

38-дақиқа. Колакович ҳаводаги курашда Хебайга нисбатан тирсагини ишга солгани учун фол ва жарима зарбаси. 

Мезбонлар ҳужумданоқ прессинг уюштириб, рақибга босим ўтказишмоқда. 

36-дақиқа. "Андижон"нинг навбатдаги ҳужуми охирига етмай қолди. Милан Митрович тўпни эгаллаб олди.  

32-дақиқа. Ҳасанов ҳам тўпга ета олмай қоларкан-а? Марказдан олдинга ташлаб берилган тўпга Жасур бу сафар ҳам етиб оладигандек кўринганди, лекин бироз ета олмай қолди. 

29-дақиқа. Тўхталишлар ҳисобига ўйин темпи сезиларли даражада тушди. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев махсус қурилмаси орқали ҳамкасблари билан шу ҳақида гаплашди чоғи. 

26-дақиқа. Литовка дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди, Қахрамонов охирги нуқтани қўйишга яқин эди, лекин у ўйиндан ташқари ҳолатдалиги маълум қилинди. Қўшимчасига, кипер тўпни маҳкам ушлаб ҳам олганди.    

20-дақиқа. Огоҳлантириш! Бекмуратов рақибга нисбатан қўпол ҳаракати учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.   

15-дақиқа. ГООООООЛ! Хебай яна гол урди! Азимовдан ажойиб узатма ва Рубин бир сакраб, тўпни дарвозага йўллади, Митрович эса бу зарба олдида ожиз қолди.

11-дақиқа. Бош ҳакам Станислав Андреевга нисбатан фол ишлатилди деб топди. 

8-дақиқа. Литовканинг қўпол хатосидан кейин Насриддинов ҳисобни очиши мумкин эди, лекин футболчи рақиб киперидан бундай хатони кутмагани сезилиб қолди.  

6-дақиқа. Мезбонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани қайд этилди. 

1-дақиқа. Демак, кетдик. Ўйинимиз бошланди!

Бўлди, кутилган инсонлар кутилган машинада етиб келишди.

Тез тиббий ёрдам машинаси етиб кела олмагани сабаб, учрашув номаълум муддатга кечиктирилди. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика