«TransferUz»: «Пахтакор» Хитой чемпиони ва собиқ футболчиларини олиб келмоқчи
08 ноя 2018 13:13
Янгиликлар
«TransferUz»: «Пахтакор» Хитой чемпиони ва собиқ футболчиларини олиб келмоқчи
Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовнинг хабар беришича, жамоа Хитой чемпионига айланган Одил Аҳмедов, «Қўқон-1912» сафида жавлон ураётган Жавоҳир Сидиқов сингари собиқ футболчиларини ортга қайтаришни режалаштирмоқда. Айни пайтда «Пахтакор» ушбу собиқ футболчилари хизматига жиддий қизиқмоқда.
Шунингдек, «Пахтакор»нинг қишки трансферлар шорт-листида «Локомотив» аъзолари — марказий ҳимоячи Анзур Исмоилов ва ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина жамоа мураббийи Жасур Абдураимов «Навбаҳор»га қарши ўйиндан кейин жамоа қишда собиқ футболчиларни ортга қайтариши мумкинлигини таъкидлаганди.
«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе сайтимизга берган интервьюсида клуб раҳбарияти келаси мавсум ОЧЛда жиддий вазифаларни қўяётганини алоҳида қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар