UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  19 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  16 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  15 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Transfermarkt ва Championat.Asia 2022 йилги Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.Asia 2022 йилги Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Ушбу мавсумдан бошлаб икки сайт ҳамкорликнинг янги даражасига чиққан ҳолда, биргаликда ойнинг энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлашни бошлашди.

Transfermarkt ва Championat.Asia мавсум якунига кўра энг яхши мураббий ва ўйинчи номини ҳам аниқламай қўйишмади. Овоз беришда Championat.Asia ва Transfermarkt'нинг рус тилидаги нашри, шунингдек эксперт сифатида Ўзбекистондаги энг яхши футбол шарҳловчиларидан бири Отабек Жўраев иштирок этишди.

Овоз бериш якунларига кўра, Суперлиганинг 2022 йилги мавсумдаги энг яхши мураббийи деб Тимур Кападзе топилди. "Олимпик" устози Ўзбекистон чемпионатида ёш ўйинчилардан ташкил топган жамоани илк мавсумдаёқ олтинчи ўринга олиб чиқди. "Олимпик" мавсум давомида бир неча бор фаворитлардан очко тортиб олди. Кападзе 44% овозга эга бўлган бўлса, иккинчи ўринни "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких (31%) эгаллади.




Суперлиганинг 2022 йилги мавсум энг яхши ўйинчиси бўлиш учун курашда биринчи ўрин "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровга насиб этди. У барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 7та ассист қайд этди. Искандеров 52% овоз тўплади, бу эса иккинчи ўринни олган "Пахтакор" форварди Драган Черан (34%)дан 18%га кўпроқ.



Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика