UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  6 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  5 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1

Трансферлар ойнаси – “Динамо” Янгиликлар

Трансферлар ойнаси – “Динамо”

Теглар :  Динамо
18 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон чемпионатида расман трансферлар ойнаси очилганидан хабарингиз бор.

Жамоалар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни бошлаб юборишди.  Жумладан, Самарқанднинг “Динамо” клуби “Сўғдиёна”да ўйнаган Акмал Холмуродов билан 2019 йил якунигача мўлжалланган шартнома тузди.  Шунингдек, “Динамо” “Бунёдкор” клубидан 1999 йилда туғилган икки футболчи Суҳроб Иззатов ва Аббос Жумақуловларни ижара асосида таклиф этди.

Бугун “Динамо” яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олди.  Мавсумни “Металлург” таркибида бошлаган Павел Пуришкин энди “Динамо” шарафини ҳимоя қилади. Самарқанд жамоаси бугун маҳоратли ҳужумчини рўйхатдан ўтказди.

Шу ўринда,  “Динамо” йил бошида “Насаф”дан ижарага олган Бекзод Жумақулов яна Қарши жамоаси сафига бориб қўшилди.

 

“ДИНАМО” (Про-Лига)
Келганлар:

Акмал Холмуродов
Суҳроб Иззатов (ижара)
Аббос Жумақулов (ижара)
Павел Пуришкин
 
Кетганлар:
Бекзод Жумақулов
 
* "Динамо"га жамоани тарк этган футболчилар олдида ҳеч қандай қарздорлиги йўқ бўлгани сабабдан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика