UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  4 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  7 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  5 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2

Трансфер ойнаси. "Ўйнашга ишониб, эрсиз қолманг" Янгиликлар

Трансфер ойнаси. "Ўйнашга ишониб, эрсиз қолманг"

4 июль куни Ўзбекистонда трансфер мавсуми очилган эди (30 июлга қадар давом этади).

2-даврага тайёргарликни давом эттираётган клублар ўз таркибларини кучайтириш учун жиддий ҳаракат қилишмоқда. Масалан, "Локомотив", "Металлург" ва "Навбаҳор" сафига қўшилган янги ўйинчилар расман эълон қилинди.

Аммо баъзиларнинг трансфер бозоридаги ҳаракати чекланган. Булар қаторига "Бухоро", "Андижон", "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" каби клубларни киритиш мумкин. Шундай бўлсада, мазкур жамоалар йиғинига янги номлар қўшилаётгани эътиборимизни тортди. "Нефтчи" таркибида Дилшод Жўраев ва тожикистонлик Зоир Жўрабоевни кўрдик. Асилжон Бегимқулов билан Тимур Усмонов "Бухоро"да кўриниш берди.

Шу ва бошқа футболчилар ўйнашга ишониб, клубсиз қолмаслиги учун ЎзПФЛ ижроия қўмитасининг 15 июнда эълон қилинган қарорини эслатиб ўтамиз. Унда ўз ишчи-ходимлари, футболчилар ва бошқа клублар олдида катта қарздорлиги бор жамоалар янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслиги таъкидланган. Футболчилар шундай клублар билан шартнома имзолаб қўймаслиги учун ЎзПФЛ ва Футболчилар уюшмасидан янги клуб ҳақида маълумот олиши тавсия қилинган. 

Биласиз, Зоир Жўрабоевнинг "Сурхон" билан 2022 йилнинг охирига қадар амал қиладиган шартномаси бор эди. Агар у "учар тулпорлар" билан ҳамкорликни тўхтатиб, "Нефтчи" билан янги шартнома имзоласаю, Фарғона клуби 13 кун ичида қарзларидан қутила олмаса, ЎзПФЛ Жўрабоевга мусобақада иштирок этиш учун лицензия бермайди. Бу ҳимоячи камида 6 ой майдон ташқарисида қолиб кетади дегани.


Ўз навбатида, қарздорлиги мавжуд бўла туриб янги футболчи билан шартнома имзолаган ҳамда унинг карьерасига салбий таъсир кўрсатган клубларга нисбатан ЎФАнинг тегишли қўмитаси орқали иш очилади.

Хуллас, энди эски қарзларидан қутилмаган жамоалар янги номларга пул тикиб, уларнинг хизматидан фойдалана олмайди. Бу йўл билан барча (айниқса, аёл футболчи ва футзалчилар)нинг ҳақларини ҳимоя қилиш кўзланган. 

Шу ўринда барча футболчиларга янги клуб билан шартнома имзолашдан олдин унинг молиявий ҳолати ҳақида ЎзПФЛ ёки Футболчилар уюшмасидан маълумот олишни маслаҳат берамиз. Акс ҳолда, майдон ташқарисида қолиб кетасиз...

обуна бўлинг → "Футбол анализи"

Муаллиф :
Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика