"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди
10 окт 13:43
Янгиликлар
"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди
Туркиянинг "Трабзонспор" футбол клуби ижарага олинган дарвозабон Андре Онанага доимий шартнома таклиф этди.
Бу ҳақда "The Sun" хабар берди.
Хабар қилинишича, Онананинг ижара шартномасида сотиб олиш банди йўқ, бироқ Туркия клуби узоқ муддатли шартнома имзолашни истамоқда.
Онана ҳозирда "Манчестер Юнайтед"га тегишли.
МЮ ва Камерун терма жамоаси дарвозабони Андре Онана сентябрь ойи бошида ижара асосида "Трабзонспор"га ўтганди. Посбон Туркиядаги биринчи ўйинида ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, иккинчисида голли узатмани амалга оширган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар