UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Арсенал". Кўчирилган ўйин учун бошланғич таркиблар аниқ!  0 00:19ЕЧЛ. ​"Брюгге" – "Атлетико Мадрид", "Буде-Глимт" – "Интер". Таркиблар маълум!  0 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  2 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 22:05ЕЧЛ. "Карабоғ" – "Ньюкасл Юнайтед". Таркиблар маълум  4 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  7 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  13 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  29 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  3

Тожикистон суперкубоги Даврон Мирзаев жамоасида! Янгиликлар

Тожикистон суперкубоги Даврон Мирзаев жамоасида!

Душанбенинг “Истиқлол” клуби бир ҳафта ичида иккита нуфузли соврин соҳибига айланди.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Даврон Мирзаев 12 март куни Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси билан шартномага имзо чекиб, 15 март куни Тошкент-Алмати-Душанбе йўналиши билан янги жамоаси сафига йўл олганди.

Ўтган бу вақт оралиғида ўзбекистонлик 25 ёшли ҳужумчининг янги клуби иккита соврин соҳибига айланишга муваффақ бўлди.

19 март куни “Истиқлол” Тожикистон футбол федерацияси кубоги финалида “Хайр” (Вахдат) устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. (1-4-суратлар)



Тожикистон футбол федерацияси кубоги



Тожикистон суперкубоги

Кеча, 25 март куни эса “Истиқлол” мамлакат кубогининг 2013 йилги соҳиби сифатида амалдаги чемпион – “Равшан” (Кулоб) билан Тожикистон суперкубоги учун Душанбедаги Марказий стадионда 18 минг ишқибоз кўз ўнгида майдонга тушди. Ўйин Даврон Мирзаев жамоадошларининг тўлиқ устунлигида ўтди ва улар 5:0 ҳисобида ғалабага эришишди.

Суперкубокни ғолибларга Тожикистонга ташриф буюрган ФИФА президенти Йозеф Блаттер топширди. (5-6-суратлар)

Юқорида айтиб ўтилган иккала ҳал қилувчи учрашувлар жуда чиройли ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. “Истиқлол”га олтин ва “Равшан”га теккан кумуш медаллару совринлар ҳақиқатдан ҳам тантанали тарзда туҳфа этилди: “Истиқлол” сардори Дилшод Восиев совринни боши узра кўтарганда, британиялик таниқли Queen рок-гуруҳининг машҳур “We Are the Champions!” (“Биз чемпионмиз!”) қўшиғи садолари остида ҳавога дарё-дарё ранг-баранг конфеттилар отилди.

Буни қуйидаги суратлар кўрсатиб турибди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика