UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  1 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

Тўхтахўжаев ва Турсунов юбилей ва бир қатор футболчилар дебют остонасида Янгиликлар

Тўхтахўжаев ва Турсунов юбилей ва бир қатор футболчилар дебют остонасида

Бугун Амманда кечадиган ўйин нафақат миллий терма жамоамиз учун муҳим, балки футболчиларимиз учун ҳам алоҳида аҳамият касб этишини айтиб ўтиш керак.
Боиси икки нафар ўйинчимиз миллий терма жамоадаги юбилей учрашувини ўтказишга яқин турибди. Гап шундаки, ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ва ярим ҳимоячи Санжар Турсуновнинг шахсий статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, уларни бунгача миллий жамоамиз сафида 29та ўйинда иштирок этганини кўриш мумкин. Демак, бугун катта эхтимол билан Иорданияга қарши кечадиган баҳсда бу футболчилар ўзларининг 30-юбилей учрашувларини ўтказиши мумкин.  

Тўхтахўжаев шу кунгача 29 та ўйин ўтказиб, 2271 дақиқа миллий терма жамоамиз манфаати учун майдонда жавлон урган бўлса, Турсунов 29та ўйинда 1871 дақиқа ҳаракат қилган ва 5 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этишни уддалаган.

Шунингдек бугунги ўйин Александр Лобанов, Элдор Суюнов, Дилшод Жабборов, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Егор Кримец ҳамда Игорь Сергеев каби футболчиларимиз учун ҳам муҳим ўрин тутади. Сабаби миллий терма жамоамизнинг Амманга йўл олган делегация таркибида бўлган ушбу ҳамюртларимиз Иордания билан бўлажак ўйинда миллий термамиз либосидаги дебют учрашувини ўтказиши кутилмоқда.

Футболчиларимизга Иордания билан ўйинда омад тилаган холда, уларнинг ҳар бири учун дебют муваффақиятли якун топишини тилаб қоламиз.

Исломбек Рустамбеков 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика