UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Тохир Шамсиддинов: "Мақсадимиз фақат ғалаба эди" Янгиликлар

Тохир Шамсиддинов: "Мақсадимиз фақат ғалаба эди"

Олий лига ўтиш баҳсида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ”Норин”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шиддатли ўтган бу беллашувдан сўнг "Навбаҳор" ҳимоячиси Тохир Шамсиддинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

- Тошкентга фақат ғалаба учун келган эдик - дея  сўз бошлади Шамсиддинов.  Илҳом Мўминжонов жамоамизга мураббий этиб тайинланганидан сўнг машғулот жараёни ҳам ўзгарди. Ушбу беллашув биз учун жуда муҳим эканлигини билар эдик. Жамоамиз билан 10 нафар бўлиб қолишимизга қарамай ғалабага бўлган шижоат бизни тарк эткани йўқ эди.

“Норин”  жамоаси ҳам бу ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўрган. Бугун биз бир ёқадан бош чиқариб,ўз олдимизга қўйган мақсадни бажардик. Бундан жудаям хурсандман.  Жамоа кейинги мавсумда ўз олдига қўйган мақсади бор: кучли бешликдан жой олиш. “Навбаҳор” ҳали ўз сўзини айтади. Бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат айтаман.

- Бу мавсум ўз ниҳоясига етди. Кейинги мавсумда ҳам “Навбаҳор” билан фаолиятингизни давом эттирасизми ёки...
- Келажак ҳақида гапиришга ҳали вақт бор. Таклифлар ҳам бор аммо тўғри қарор қилиб, ушбу таклифларни ҳам кўриб чиқиш ниятим бор.

Дилдора Холбоева  суҳбатлашди

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика