"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар
08 июл 14:28
Янгиликлар
"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар
"Манчестер Сити" вингери Жек Грилиш фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда "The Sun" хабар тарқатди.
Манбага кўра, 29 ёшли англиялик футболчига "Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда. "Сити" футболчини 46 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Грилиш 2024/25 йилги мавсум "шаҳарликлар" либосида 32 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 28 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар