"Тоттенхэм" Контега узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр

Alisher
12 дек 2022, 20:11
"Тоттенхэм" жамоа бош мураббийлигида Антонио Контени сақлаб қолмоқчи.

Италияликнинг амалдаги шартномаси мавсум сўнгида якунига етади ва "шпорлар" 53 ёшли мутахассисга узоқ муддатли янги келишув таклиф қилишга тайёр.

Антонио Контенинг қарори "Тоттенхэм" трансфер бозорида қандай ишлашга шайлигига боғлиқ бўлади. Италиялик бир неча бор жамоанинг ўсиши учун жиддий кучайиш кераклигини айтганди.

"Тоттенхэм" Антонио Конте қўл остида 58 та ўйин ўтказди. Лондон клуби бу ўйинларда 33 та ғалаба, 9 та дуранг ва 16 та мағлубият қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic