"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида
28 окт 2025 17:45
Янгиликлар
"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида
"Football Insider" нашрининг хабар беришича, "Тоттенхэм" январь ойидаги трансфер ойнасида ҳужумчи Доминик Соланкенинг ўрнини босувчи футболчи топиши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, 28 ёшли англиялик футболчи "Тоттенхэм" мураббийи Томас Франкни ҳайратда қолдира олмади. Такрорий жароҳатлар ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Соланке 2025/26 йилги мавсум 3 ўйинда қатнашди, аммо гол уролмади. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.

Transfermarkt уни 40 миллион еврога баҳоламоқда.
"Тоттенхэм" трансфер ойнаси қайта очилганда янги ҳужумчи сотиб олишга умид қилмоқда, бунда варинтлардан бири — "Ал Аҳли"дан Айвен Тоуни.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар