UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 3:0 (матнли трансляция)  56 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

"Тоттенхэм" ҳимоячиси мураббийни танқид қилди Янгиликлар

"Тоттенхэм" ҳимоячиси мураббийни танқид қилди

"Тоттенхэм" ҳимоячиси Серхио Регилон "шпорлар" бош мураббийи Анге Постекоглуни уни ижарага юборгани учун танқид қилди.

Футболчи Лондон клубини тарк этишни истамаган.

"Нега бундай бўлганини ҳали ҳам тушунмаяпман. Мавсумолди йиғинда жуда бахтиёр эдим, Постекоглу ҳам мендан рози эди. Одатдагидек учрашувларда қатнашдим.

Мавсум бошланишидан бир ҳафта олдин мен Постекоглуга мурожаат қилдим ва савол бердим: "Мени клубда кўришни хоҳлайсизми?" У жавоб берди: "Ҳа, мен сенга ишонаман." 

Эртаси куни менга жамоа билан машғулот ўтказмасликни айтишди, ғалати ҳолатга тушдим. "Тоттенхэм"да ўйнашим мумкинлигини биламан, лекин афсуски, футболчилар кўп жиҳатларни назорат қила олмайди. Мен захира ўриндиғида ўтиришни хоҳламайман.

27 ёшдаман, футболчилик фаолиятим абадий давом этмайди. Сизга бир кун аввал "ҳа" деб турган мураббий эртаси куни "йўқ" деса, буни тушуниш қийин. Менимча, бу футбол билан боғлиқ сабаблар туфайли эмас", – деди футболчи.

Регилон айни пайтда ижара асосида "Брентфорд" шарафини ҳимоя қилмоқда. Испаниялик футболчи мавсумнинг биринчи ярмини "Манчестер Юнайтед"да ўтказди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика