“Тоттенхэм” 2017 йилда янги майдон қуришни режалаштирмоқда
03 окт 2013 10:21
Янгиликлар


“Тоттенхэм” 2017 йилда янги майдон қуришни режалаштирмоқда
“Тоттенхэм” 2017 йилда янги майдонга кўчиб ўтмоқчи. Бу ҳақда клубнинг ижроия директори Донна-Мария Каллен айтиб ўтган.
“Тоттенхэм” жаҳондаги энг қиммат футбол брендларининг 20 талигига киради. Аниқроғи клуб ушбу рейтинда 11-ўринда туради. Шунга қарамай бизнинг майдон бошқаларникига нисбатан кичикроқ.
Айни пайтда “Уайт Харт Лейн” майдонига 36,5 минг томошабин сиғади ва у ҳар доим тўлиб тошади. Ўйинларга кирадиган томошабинлар миқдори кўпайиб бормоқда. Ушбу мавсумдага ўйинларга 40 минг томошабин киришни режалаштирган.
Шу сабабли биз 2017 йилда янги майдон қуришни режалаштирдик ва бунинг учун ер ҳам сотиб олинган. Лойиҳанинг умумий миқдори 400 миллион фунт деб баҳоланмоқда”, - дейди Каллен.

Фикрлар