UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Лига 1. "Ланс" ва Ҳусанов Парижда ПСЖ меҳмони бўлмоқда, ҳисоб 4-дақиқадаёқ очилди (онлайн ҳисоб)  14 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  6 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  6 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  8 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  4 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  13 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3

Тошкентда УЕФА вакили билан матбуот анжумани бўлиб ўтди Янгиликлар

Тошкентда УЕФА вакили билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Хабарингиз, бор айни кунларда УЕФАнинг Ассист лойиҳаси доирасида ташкилотнинг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паске бошчилигидаги УЕФА делегацияси ЎФАнинг иш юритиш услуби, бўлимлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Камчиликлар юзасидан хулоса ва таклифлар билдирилди.

Кеча пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида ташриф ниҳояси доирасида ЎФА биринчи вице президенти Равшан Эрматов, Ева Паске ва ОАВ ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Равшан Эрматов (ЎФА биринчи вице-президенти): Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар ва оммавий ахборот воситалари. Биласиз, беш кундан бери УЕФА билан ҳамкорлик доирасидаги ишларимизни матбуот орқали эълон қилиб бордик. Биз бу лойиҳани жуда узоқ кутдик. Олти ой давомида музокаралар олиб бордик. Нега айнан УЕФА билан ҳамкорликни йўлга қўйяпмиз? ФИФАнинг олтита конфедерацияси бўлса, улар орасида ишни энг профессионал тарзда тўғри йўлга қўйилгани, энг ривожлангани УЕФА ҳисобланади. Биламизки, халқимизда “Бешикдан қабргача илм изла” деган мақол бор. Биз энг яхшиларидан ўрганишни хоҳлаймиз. Улардан андоза олиб, ўзимизни футболда жорий этмоқчимиз.

Барча болалар ва ўсмирлар футбол мактабларида, футбол махорат мактабларида, клублар қошидаги академияларда Европа услубини қўлламоқчимиз. Улар 20, 30 йил олдин бошлаган тажриба бугунга келиб доимий равишда натижа бериб келмоқда. Биз УЕФА тажрибасини ўрганган ҳолда мутахассисларни таклиф қилишга қарор қилдик, бунинг учун уларга раҳмат айтиб қоламиз. Катта делегация билан келиб барча сохаларда болалар футболи, маркетинг, медиа, бошқарув, ПФЛ, клублар борасида таҳлил қилиб ўз маслахатларини беришди. Мана, 2021 йилдан бошлаб ҳомийлик масаласини ҳам қайтадан кўриб чиқамиз. Биласиз, футболимиз боқимандалик руҳида яшаб келмоқда. Клубларимиз ҳам бир кунлик ҳаёт билан яшашдан нарига ўтмаяпти. Бир йиллик шартномалар тузишади, эртанги кун билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Биз келажакни ўйлаган ҳолда иш тутмасак тизимли натижага эриша олмаймиз. Фақат омадга ишониб, миллий терма жамоага эътибор бериб, пастга назар солмайдиган пайтлар ўтиб кетди. Тизимли равишда пастга ҳам эътибор беришни бошлаганмиз. Ҳозирда миллий жамоа мураббийлари ҳам қайси футболчини майдонга туширишга боши қотган. Боиси, катта рақобат юзага келмоқда.

Аввалари, терма жамоага 25, 30 нафар футболчи етказиб берилаётган бўлса, ҳозирга келиб бу сона анча ошди. Футбол биринчи рақамли спорт тури бўлган юртимизда юзлаб, минглаб футболчилар бўлиши керак. Бунинг учун биз барча футбол мактабларини, академияларни инфратузилмаси, футбол майдонлари, мураббийларнинг малакаси, футбол тўплари, инвенатарларни сифатига эътибор қаратшимиз лозим.



Ева Паске (УЕФА вакили): Матбуот анжуманига ташриф буюрганингиздан хурсандман. Футбол ОАВсиз бўлмайди. Журналистлар футболнинг катта қисми ҳисобланади. Таклиф учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Мен Ўзбекистонга оҳирги маротаба 14 йил олдин келгандим. Ўзгаришларни кўриб ҳайрон қолдим. Биламиз, Ўзбекистон ОФК аъзоси саналади. Бизнинг вазифамиз бошқа конфедерациялардаги мамлакатларга ўзимизни амалий ёрдамимизни кўрастиш. Бизда турли туман дастурлар мавжуд. Бу ҳар бир ассотсациянинг салоҳиятини янада оширишга ҳизмат қилади. Болалар футболи, ўсмирлар футболи ва бошқа соҳалар. Мисол тариқасида айтишим мумкинки, яқинда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Белорусьда УЕФА томонидан ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этди. Бундан ташқари икки маротаба инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликни йўлга қўйдик. УЕФА барча учун очиқ, барчага имкониятлар беришга тайёр. Келишимиздан кўзланган асосий мақсад бошқарув соҳасини ўрганиш эди. Беш кун давомида турли семинарлар ўтказдик, маслахатларимизни бердик. Ассотсацияни таркибига кирувчи ҳамма бўлимдаги ходимлар билан суҳбат ўтказдик. Менга юртингизда футболга ҳукумат даражасида эътибор қаратилиши ёқди. Бу айрим мамлкатларда йўқ.

- Беш кун мобайнида ЎФА фаолияти УЕФА вакиллари томонидан ўрганилди. Айнан қайси жиҳат сизда юқори таасурот қолдирди?

Ева Паске: - Биринчи ижобий жиҳат раҳбарият. Улар футболга нима кераклигини, эҳтиёжларини, жуда яхши билишади ва яхши тушунишади. Иккинчи ижобий жиҳат юқорида айтиб ўтганимдек мамлакат президенти томонидан эътибор юқори даражада. Учинчиси вилоятлардаги футбол. Ҳудудий футбол ассотсациялари яхши йўлга қўйилган. Вилоятларда футболни ривожлантириш орқали катта натижага эришиш мумкин.

- УЕФА ассист лойиҳаси турли терма жамоаларимизни Европа жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказишга ёрдам берадими?
Ева Паске: - Дастур номидан маълумки, ассист ёрдам бериш дегани. Футболни умумий ривожлантиришга ёрдам кўрстади. Миллий терма жамоа биз учун ривожланишнинг якуний босиқичи саналади. Европанинг турли терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун имконият бор. Ҳозирда Европада миллатлар лигаси мусобақаси жорий қилинган. Кўплаб гуруҳлар тўртта жамоадан ташкил топган. Фақат, айрим гуруҳларда учтадан жамоа бор. Бу гуруҳдаги термалар ўзлари учун ўртоқлик ўйинларига рақиб излашдан манфаатдор. Шунингдек, халқаро турнирлар, мусобақалар бор. Ўсмирлар, ёшлар, аёллар терма жамоаларини Европадаги турли мусобақаларга таклиф қиламиз.



- Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистон 15 та мамлакат қатори УЕФАга аъзо бўлган. Кейинчалик, Қозоғистон 2002 йилда Евпопага ўтди. Ҳозирга келиб футболимиз анча ривожланди. Улардан ўрганшимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ўзбекистонни УЕФАга ўтиш масаласини кўтарса бўлади?
Равшан Эрматов: - Биринчи маротаба УЕФА билан бу даражада ҳамкорлик қилмоқдамиз. Бу ҳамкорликни сабаби юртимизда футболни юқори савияга олиб чиқиш. Лекин, сиз айтган савол ўртага қўйилмаган. Биз ОФК аъзосимиз. Ҳозирги ишимиз шунчаки пиар учун эмас. Одамларда ЎФА Европа билан ҳамкорлик қиляпти, ўзини кўратяпти деган фикр бўлмаслиги лозим. Биз оддий ҳамкор эмас, дўст сифатида бирга ишлашни истаймиз. Дўст доим камчилигингизни юзингизга айтади. Кели мақатаб, фикр билдириб кетиши керак эмас. Биз бундан ўзбек футболига фақат фойда оламиз.

- Трансляцияларда камчилигимиз бор. Оддий такрорий эфирларда ҳам сифат яхши эмас...
Равшан Эрматов: - Трансляцияларда йилдан йилга ўсиш кузатилмоқда. Президентимизнинг Фармонларида ҳам қайд этилган, ҳар бир вилоят телевиденияси олтитадан замонавий камераларни сотиб олади. 2021 йилдан бошлаб ҳар бир вилоят стадионида олтита камера сифатли ёритишга ҳаракат қилади. Мана, “Сурхон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳсда битта камерадан суъратга олинган. Такрорий лавҳалари ҳам сифатсиз Ҳаммасини бир кунда қилиш қийин. Жуда катта маблағ талаб қилади. Стадионларимизда ҳам камчиликлар бисёр. Аслида олтита ҳам етарли эмас. Биз минимум талабни қўйяпмиз. Айрим ўйингохларда олтита камерани қўйиш учун жой йўқ. 2020 йилда Суперлига жамоалари камералар учун жойларни, ракурсларни тўғирлаб олишади. Иккинчи даврадан бу тажрибани бошлаймиз насиб қилса.

- Европа чемпионати, УЕФА чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ўйинларига ўзбекистонлик журналистлар учун аккредитациялар сонини оширишни иложи борми?
Ева Паске: - Биласизми бу масалада мен ҳеч нима дея олмайман. Бу борада яхшиси УЕФА матбуот хизматига қўнғироқ қилганингиз маъқулроқ.

- Стадионларимизда ўйинаш учун майдон чими сифати унчалик яхши эмас. Бу борада УЕФА вакиллари ёрдам берадими?
Равшан Эрматов: - Улар Тошкент шаҳар футбол махорат мактабида ёрдам кўрсатишди. Кийиниш хоналари, мухлислар учун ўриндиқлар ва бошқа қулайликлар яратилди. Биз УЕФА билан ҳамкорликни давом эттирамиз, тўхтаб қолмаймиз. Футболимиз инфратузилмаси учун ёрдам беришса хурсанд бўламиз.



- Ҳурматли Ева Паске ҳоним ЎФА ва ПФЛ фаолиятини ўрганган бўлсалар қандай камчиликларни кўрдилар?
Ева Паске: - Камчиликлар ҳақида кўп тўхталишни истамасдим. Аммо, кўплаб ассоциацияларда кузатиладиган ҳолат ёшлар ва болалар мураббийларининг етишмаслиги. Биз уларга кўпроқ имконият ва шароитлар яратшимиз керак. Молиявий томондан рағбатлантиришимиз, малакасини оширишимиз лозим. Яхши мураббий бўлмаса, яхши футболчи ҳам етишиб чиқмайди. Мураббийлар тезроқ катталар жамоасига ўтишни, у ерда кўпроқ пул топишни ўйлашади.

Равшан Эрматов (ЎФА биринчи вице президенти): Паске ҳонимнинг гапларини тўлдираман. Айни пайтда юртимизда 285 та футбол мактаблари бор. Охирги тўрт ой ичида барча ҳудуддаги футбол мактабларини ўргандик. Бирорта эътиборсиз қолмаган футбол мактаблари қолмади. Шу пайтгача бирорта футбол раҳбари қадам қўймаган жойлар ҳам борлигини айтишди. Одамларни кўзида ишонч борлигини кўрдик. Юқорида санаб ўтилган мактабларда 1459та футбол мураббий, 44 мингдан ошиқ футболчи бор. Деярли 200та футбол мактаблари ҳозирги замон талабларига жавоб бермайди. Битта тўп бир мавсумга етиши керак. Лекин, таъминотдаги футбол тўплари ҳам сифатсиз. Таҳлил қилиб санашимиз натижасида битта тўп тўққизта болага тўғри келмоқда. Мингдан ошиқ мураббийлар етишмаяпти. Жорий йилни ўзида болалар ва ўсмирлар билан ишлайдиган мураббийлар учун 57 та семинар ташкил қиламиз. Олдин 20 та ҳам бўлмаган. Шунингдек, Б категориясини ташкил қилдик. Яъни болалар билан ишлайдиган мураббийлар учун. Кўча футболини ўйнаб, билимсиз, тажрибасиз мураббий бўлиб юрганларни кўрдик. Бу жуда қўрқинчилик ҳолат. Билимсиз, малакасиз мураббий шундай кўрсатмалар берадики, бола ногирон бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Бу кўзга кўринмайдиган энг оғир иш. Биз ҳозир бунга жиддий киришамиз.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика