UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  9 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  26 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Тошкентда "ПРО" дипломи бўйича халқаро мураббийлик курслари бошланди Янгиликлар

Тошкентда "ПРО" дипломи бўйича халқаро мураббийлик курслари бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш, мураббийлик фаолиятини ривожланитириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, кеча "Чиғатой" спорт базасида ОФК дастури асосида "ПРО" дипломи учун халқаро мураббийлик курслари бошланди. Ўқув курсларининг очилиш маросимида ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, ФИФА инструкторлари  Гарри Филипс ва Бадр Аҳмад, шунингдек, бошқа расмий шахслар иштирок этишди.

"Ўзбекистонга яна ташриф буюрганимдан хурсандман. ФИФА инструктори сифатида юртингизга учинчи марта келишим. ЎФА томонидан ушбу халқаро ўқув курсларини ўтказишда кўрсатилаётган ёрдам учун катта миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Мен бу ерга шундоқ ҳам ўз ишини устаси бўлган мураббийларни ўқитиш учун эмас, шунчаки ўз билимларим билан ўртоқлашиш учун келганимни ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман", - деди Гарри Филипс очилиш маросимида сўзлаган нутқида.

"Мен ҳам Ўзбекистонга учинчи марта келишим. Лекин ФИФА инструктори сифатида биринчи марта ташриф буюрдим. Менга Ўзбекистонда бўлиш жуда ёқади. Бу ерда ҳамиша ажойиб муҳит ҳукмрон. Мен Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари иштирокини доимо кузатиб бораман", - деди Бадр Аҳмад.

"ПРО" дипломи учун ўтказилаётган халқаро мураббийлик курсларида Рўзиқул Бердиев, Улуғбек Бақоев, Жаъфар Ирисметов, Нўъмон Ҳасанов, Жасур Абдураимов, Ҳамид Актамов каби машҳур мутахассислар иштирок этишаётганини таъкидлаб ўтиш зарур.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика