

Шу муносабат билан 11 август куни Тошкентда “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди.
Аввалига соат 09:00 да футбол жамоатчилиги “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган “Пахтакор-79” ёдгорлиги олдида тўпланди ва унда авиаҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмган футболчилар билан бирга фаолият олиб борган Тўлаган Исоқов ҳамда Наримон Жалолов сўзга чиқиб, марҳум пахтакорчиларни хотирлади.


“Пахтакор” стадионидаги тадбир якунлангач, йиғилганлар авиафалокат оқибатида дунёдан кўз юмган футболчилар шарафига ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилиш учун “Боткин” қабристонига ташриф буюришди.





