UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  2 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  0 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  4 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  20 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  41 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2

Тошкентда Марказий Осиё Футбол Ассоциацияларининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди Янгиликлар

Тошкентда Марказий Осиё Футбол Ассоциацияларининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди

Кеча, 3 июнь куни Марказий Осиё Футбол Ассоциацияларининг (CAFA) навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Ушбу Конгрессда Ассоциация аъзолари минтақада футболни ривожлантириш бўйича масалаларни ҳал қилишди ва қўмиталар таркибини аниқлаб олишди. Бундан ташқари, 2016 йил иккинчи ярми учун эркаклар (U-19) ва аёллар (U-18) мусобақалари борасида келишувга эришилди.

Конгресс доирасида делегатлар Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ва Спорт медицинаси илмий тадқиқот марказига ташриф буюришди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил январь ойида Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ОФКнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтганди. Унда қитъани бешта минтақавий Ассоциацияларга ажратиш таклифи берилганди. Марказий Осиё минтақасига Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ва Эрон мамлакатлари аъзо бўлди. Кейинроқ CAFA қароргоҳи Тошкентда бўлиши келишиб олинди. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси раҳбари ҳисобланади.

Конгрессда Ўзбекистондан ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ва CAFA бош котиби Аваз Максумов иштирок этишди.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика