UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  3 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  14 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  10 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

Тошкентда ФИФА мутахассиси иштирокида ишчи учрашув бўлиб ўтади Янгиликлар

Тошкентда ФИФА мутахассиси иштирокида ишчи учрашув бўлиб ўтади

Теглар :  ФИФА
Маълумки, ФИФАнинг асосий вазифаларидан бири барча миллий ассоциацияларнинг футболдаги салоҳиятини намоён қилиш, турли ёшдаги терма жамоаларнинг халқаро мусобақалардаги рақобатбардошлигини оширишдан иборат.

Шу мақсадда ФИФА иқтидорларни кашф қилиш, уларнинг иқтидорини янада юксалтириш, академияларни қўллаб-қувватлаш, турли мусобақалар ташкил қилиш ва ўтказиш, ходимларнининг малакасини оширишга қаратилган турли дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда ҳамда амалга татбиқ қиляпти.
 
Мазкур дастур ФИФА аъзоси бўлган Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳам тааллуқли бўлиб, дастурдан ўрин олган масалалар бўйича муҳокама ўтказиш ва ишчи учрашув ташкил қилиш мақсадида ФИФА вакили Ульфа Скотта пойтахтимизга ташриф буюради. Ишчи учрашув 29-31 март кунларига мўлжалланган.
 
Учрашув давомида ФИФА вакили дастурнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишади. ЎФА мутасаддилари ва ходимлари билан футболни ривожлантириш, ёш иқтидорларни кашф қилиш, турли ёшдаги терма жамоалар рақобатбардошлигини ошириш мавзусида фикр алмашади.
 
Тадбир сўнггида муҳокамалар бўйича хулосалар қилиниб, дастурдан келиб чиққан ҳолда келгуси режалар тузилади ва уларни амалга ошириш бйўича йўриқномалар берилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика