UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  3 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  4 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  133 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2

Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди Янгиликлар

Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди

Ушбу семинарда 24 нафар аёл ҳакам – 8 нафар бош ҳакам, 11 нафар ёрдамчи ҳакам ва 5 нафар Ҳакамлар академияси тингловчилари иштирок этмоқда.

Бугун бўлиб ўтган семинарда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамлик соҳасига, хусусан, аёл ҳакамлар ривожига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритди. У ҳар бир ҳакам ўз устида доимий ишлаши, чет тилларини ўрганиши лозимлигини таъкидлади. Шунда улар замонавий ҳакам сифатида шаклланиши мумкинлигини қайд этди. Шунингдек, семинарда иштирок этаётган ҳакамлар ФИФА инструкторлари Родзали Якуб Муҳаммад, Али Траифи ва россиялик тажрибали аёл ҳакам Анастасия Пустовойтова томонидан берилаётган тавсияларни диққат билан тинглаши, фаол қатнашиши ва саволлар орқали ўз малакаларини ошириб бориши муҳимлиги айтиб ўтилди.  

ЎФА техник директори Ги Киала ҳам маросимда сўзга чиқиб, аёл ҳакамларнинг ўрни футбол ривожида тобора ортиб бораётганини таъкидлади. У ушбу семинар орқали ҳакамлар назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириб, келгусида миллий ва халқаро майдонларда фаол иштирок этишларига ишонч билдирди.

Родзали Якуб Муҳаммад сўзга чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон футбол ҳакамлар марказига кўрсатган меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдирди ва семинар қатнашчиларига муваффақият тилади.

Анастасия Пустовойтова ҳам таклиф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, семинар давомида иштирокчиларга ўз билим, тажриба ва кўникмалари асосида тавсиялар беришини маълум қилди.

Семинар давомида ҳакамлар учун назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, ФИФА инструкторлари Али Траифи ва Анастасия Пустовойтова томонидан Ҳакамлар академиясида таҳсил олаётган ёш ҳакамларга ҳакамлик фаолиятининг асосий тамойиллари бўйича маърузалар ўқиб берилади.

Маълумот учун, семинар 30 июнга қадар давом этади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика