

Семинарга УЕФА, ОФК ва Океания Футбол Конфедерациясидан жами 21 нафар рефери ва 19 нафар VAR ҳакамлари таклиф этилган.
Семинарни ўтказишдан асосий мақсад Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022, шунингдек, U-17 ва Польшадаги U-20 Жаҳон чемпионатларида ишлайдиган ҳакамларни саралаб олишдан иборат. Мазкур семинар 1 март кунига қадар давом этади. Семинарда ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев инструктор сифатида иш олиб бормоқда.
Семинар инструкторлари:
Хорхе Ларрионда - Уругвай
Оскар Руис - Колумбия
Субҳиддин Солиҳ - Малайзия
Фарҳод Абдуллаев - Ўзбекистон
Валентин Иванов - Россия
КОНКАКАФ, КОНМЕБОЛ ва Африка Футбол Конфедерацияси ҳакамлари учун мўлжалланган ФИФА семинари шу йилнинг 13-17 февраль кунлари бўлиб ўтганини ҳам таъкидлаш зарур.





