Тошкентда футзал ҳакамлари учун ФИФА семинари ўтказилмоқда

Tolibjon Qosimov
10 май 2017, 12:15
Шу кунларда Тошкентда футзал ҳакамлари ва назоратчилари учун ФИФА семинари ўтказилмоқда.

Унда жами 30 нафар ҳакам ва 5 нафар назоратчи иштирок этмоқда. Семинарни испаниялик ФИФА йўриқчиси Педро Анхель Голан Нету олиб бормоқда. Унга ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шуҳрат Пўлатов ассистентлик қилмоқда.

Семинар 8 майда бошланган эди ва 12 майга қадар давом этади. Семинарни очилиш куни футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Пазос Мендез ҳам ташриф буюрди ва ҳакамларга омад тилади.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›