UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  0 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  0 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  4 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  8 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  58

Тошкент шаҳар футбол федерацияси "Спорт ТВ" билан меморандум имзолади Янгиликлар

Тошкент шаҳар футбол федерацияси "Спорт ТВ" билан меморандум имзолади

Теглар :  ТФФ Спорт ТВ
Энди ҳафтанинг ҳар пайшанба куни, болалар футболи, хусусан Тошкент шаҳар чемпионатининг барча ёшдаги биринчиликлари акс эттириладиган "Келажак Юлдузлари" кўрсатуви эфир юзини кўради.

Соат 16:05да эфир юзини кўрадиган "Келажак Юлдузлари" кўрсатуви Республикамизда бўлиб ўтаётган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларни ҳам ёритиб боради.

Хабарингиз бор, 11 март куни болалар футболи ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати старт олди. Энди МТРК вакиллари уни ҳудди "Супер лига" ўйинларининг шарҳи каби ёритиб борадилар.


"Бунинг учун аввало МТРК раиси ва "Спорт ТВ" директори Зоҳид Каримовга раҳмат айтаман. Бугунги кунда "Супер лига" ўйинларини қиздириб юборишда катта сабаб бўлаётган канал билан энди биз болалар футболини ҳам оёққа турғизамиз", - дейди Тошкент шаҳар ФФ 1-Вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика